هود   سورة  : Hud


سورة Sura   هود   Hud
وَيَا قَوْمِ لَا يَجْرِمَنَّكُمْ شِقَاقِي أَن يُصِيبَكُم مِّثْلُ مَا أَصَابَ قَوْمَ نُوحٍ أَوْ قَوْمَ هُودٍ أَوْ قَوْمَ صَالِحٍ ۚ وَمَا قَوْمُ لُوطٍ مِّنكُم بِبَعِيدٍ (89) وَاسْتَغْفِرُوا رَبَّكُمْ ثُمَّ تُوبُوا إِلَيْهِ ۚ إِنَّ رَبِّي رَحِيمٌ وَدُودٌ (90) قَالُوا يَا شُعَيْبُ مَا نَفْقَهُ كَثِيرًا مِّمَّا تَقُولُ وَإِنَّا لَنَرَاكَ فِينَا ضَعِيفًا ۖ وَلَوْلَا رَهْطُكَ لَرَجَمْنَاكَ ۖ وَمَا أَنتَ عَلَيْنَا بِعَزِيزٍ (91) قَالَ يَا قَوْمِ أَرَهْطِي أَعَزُّ عَلَيْكُم مِّنَ اللَّهِ وَاتَّخَذْتُمُوهُ وَرَاءَكُمْ ظِهْرِيًّا ۖ إِنَّ رَبِّي بِمَا تَعْمَلُونَ مُحِيطٌ (92) وَيَا قَوْمِ اعْمَلُوا عَلَىٰ مَكَانَتِكُمْ إِنِّي عَامِلٌ ۖ سَوْفَ تَعْلَمُونَ مَن يَأْتِيهِ عَذَابٌ يُخْزِيهِ وَمَنْ هُوَ كَاذِبٌ ۖ وَارْتَقِبُوا إِنِّي مَعَكُمْ رَقِيبٌ (93) وَلَمَّا جَاءَ أَمْرُنَا نَجَّيْنَا شُعَيْبًا وَالَّذِينَ آمَنُوا مَعَهُ بِرَحْمَةٍ مِّنَّا وَأَخَذَتِ الَّذِينَ ظَلَمُوا الصَّيْحَةُ فَأَصْبَحُوا فِي دِيَارِهِمْ جَاثِمِينَ (94) كَأَن لَّمْ يَغْنَوْا فِيهَا ۗ أَلَا بُعْدًا لِّمَدْيَنَ كَمَا بَعِدَتْ ثَمُودُ (95) وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا مُوسَىٰ بِآيَاتِنَا وَسُلْطَانٍ مُّبِينٍ (96) إِلَىٰ فِرْعَوْنَ وَمَلَئِهِ فَاتَّبَعُوا أَمْرَ فِرْعَوْنَ ۖ وَمَا أَمْرُ فِرْعَوْنَ بِرَشِيدٍ (97)
الصفحة Page 232
(89) Эй қавмим, менга хилоф қилишингиз сизларни ё Нуҳ қавмига, ё Ҳуд қавмига, ёки Солиҳ қавмига етган мусибатга ўхшаш мусибат етишига олиб бормасин. Лут қавми сизлардан узоқ эмас. (Яъни, Нуҳ, Ҳуд, ва Солиҳ қавмига етган мусибатлар сизга ҳам етмаслигини хоҳласангиз, менга хилоф қилишни йиғиштиринг. Чунки ўша қавмлар Пайғамбарларига хилоф қилишлари оқибатида мусибатлар, азоб-уқубатларга дучор бўлишган эди. Сизлар ҳам менга қарши чиқмоқдасиз, агар шу хилда давом этаверсангиз, худди ўша қавмларга етган мусибатлар сизларга ҳам етиши турган гап. Улар яшаган жойлар сизга яқин. Улар яшаган замон ҳам сиз яшаётган замондан узоқ эмас. Ибрат олинглар. Ҳали ҳам вақт бор. Ўзингизни ўнглаб олишингиз мумкин.)
(90) Роббингизга истиғфор айтинг, сўнгра Унга тавба қилинг. Албатта, Роббим раҳмли ва шафқатли зотдир», деди.
(91) Улар: «Эй Шуайб, айтганларингнинг кўпини яхши тушунмадик ва биз сени ичимизда заифҳол кўряпмиз, агар одамларинг бўлмаганида, сени тошбўрон қилар эдик. Сенинг ўзинг биз учун қимматли эмассан», дедилар.
(92) У: «Эй қавмим, менинг одамларим сизлар учун Аллоҳдан кўра азизроқми?! Унга орқангизни ўгириб олдингиз. Албатта, Роббим қилаётган амалларингизни иҳота қилувчидир.
(93) Эй қавмим, имконингиздаги амални қилаверинг, мен ҳам амал қилувчиман. Тезда кимга шарманда қиладиган азоб келишини ва ким ёлғончи эканини биласизлар. Кутинглар, мен ҳам сизлар ила кутувчиман», деди.
(94) Амримиз келган пайтда Шуайбга ва у билан бирга иймонга келганларга раҳматимиз ила нажот бердик. Зулм қилганларни эса, қичқириқ тутди ва диёрларида тўкилдилар.
(95) Худди у ерда яшамаганлардек. Огоҳ бўлингким, худди Самуд йўқолгандек, Мадян ҳам йўқолди. (Мадян аҳлини ҳалок этиш учун тайин қилинган вақт келиб, амримиз етганида, одатдагидек, Пайғамбаримиз Шуайб ва у билан бирга бўлган мўминларга нажот бердик. Зулмкор бўлган кофирларни эса, биз томондан келган бир қичқириқ тутди ва ҳаммалари турган жойларида тўкилиб қолдилар. Худди ер юзида яшамагандек адо бўлдилар. Шуайбнинг (а. с.) қавми Мадян аҳли ҳам, Солиҳнинг (а. с.) қавми Самуд каби, йўқолди, узоқ бўлди.)
(96) Батаҳқиқ, Биз Мусони оятларимиз ва очиқ-ойдин ҳужжатимиз ила юбордик.
(97) Фиръавнга ва унинг одамларига. Бас, улар Фиръавн ишига эргашдилар. Фиръавннинг иши эса тўғри эмасди!
 


اتصل بنا | الملكية الفكرية DCMA | سياسة الخصوصية | Privacy Policy | قيوم المستخدم

آيــــات - القرآن الكريم


© 2022