المائدة   سورة  : Al-Maaida


سورة Sura   المائدة   Al-Maaida
وَإِذَا نَادَيْتُمْ إِلَى الصَّلَاةِ اتَّخَذُوهَا هُزُوًا وَلَعِبًا ۚ ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمْ قَوْمٌ لَّا يَعْقِلُونَ (58) قُلْ يَا أَهْلَ الْكِتَابِ هَلْ تَنقِمُونَ مِنَّا إِلَّا أَنْ آمَنَّا بِاللَّهِ وَمَا أُنزِلَ إِلَيْنَا وَمَا أُنزِلَ مِن قَبْلُ وَأَنَّ أَكْثَرَكُمْ فَاسِقُونَ (59) قُلْ هَلْ أُنَبِّئُكُم بِشَرٍّ مِّن ذَٰلِكَ مَثُوبَةً عِندَ اللَّهِ ۚ مَن لَّعَنَهُ اللَّهُ وَغَضِبَ عَلَيْهِ وَجَعَلَ مِنْهُمُ الْقِرَدَةَ وَالْخَنَازِيرَ وَعَبَدَ الطَّاغُوتَ ۚ أُولَٰئِكَ شَرٌّ مَّكَانًا وَأَضَلُّ عَن سَوَاءِ السَّبِيلِ (60) وَإِذَا جَاءُوكُمْ قَالُوا آمَنَّا وَقَد دَّخَلُوا بِالْكُفْرِ وَهُمْ قَدْ خَرَجُوا بِهِ ۚ وَاللَّهُ أَعْلَمُ بِمَا كَانُوا يَكْتُمُونَ (61) وَتَرَىٰ كَثِيرًا مِّنْهُمْ يُسَارِعُونَ فِي الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَأَكْلِهِمُ السُّحْتَ ۚ لَبِئْسَ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ (62) لَوْلَا يَنْهَاهُمُ الرَّبَّانِيُّونَ وَالْأَحْبَارُ عَن قَوْلِهِمُ الْإِثْمَ وَأَكْلِهِمُ السُّحْتَ ۚ لَبِئْسَ مَا كَانُوا يَصْنَعُونَ (63) وَقَالَتِ الْيَهُودُ يَدُ اللَّهِ مَغْلُولَةٌ ۚ غُلَّتْ أَيْدِيهِمْ وَلُعِنُوا بِمَا قَالُوا ۘ بَلْ يَدَاهُ مَبْسُوطَتَانِ يُنفِقُ كَيْفَ يَشَاءُ ۚ وَلَيَزِيدَنَّ كَثِيرًا مِّنْهُم مَّا أُنزِلَ إِلَيْكَ مِن رَّبِّكَ طُغْيَانًا وَكُفْرًا ۚ وَأَلْقَيْنَا بَيْنَهُمُ الْعَدَاوَةَ وَالْبَغْضَاءَ إِلَىٰ يَوْمِ الْقِيَامَةِ ۚ كُلَّمَا أَوْقَدُوا نَارًا لِّلْحَرْبِ أَطْفَأَهَا اللَّهُ ۚ وَيَسْعَوْنَ فِي الْأَرْضِ فَسَادًا ۚ وَاللَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ (64)
الصفحة Page 118
(58) Агар намозга нидо қилсангиз, улар уни масхара ва ўйин қилишади. Бу уларнинг ақл қилмайдиган қавмлигидандир.
(59) Сен: «Эй аҳли китоблар! Бизни фақат Аллоҳга ҳамда ўзимизга нозил қилинган ва авваллари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирганимиз учун ва сизларнинг кўпчилигингиз фосиқ бўлганингиз учун айблайсизларми?!» деб айт. (Аҳли китоб бўлсин, худосиз бўлсин, мушрик бўлсин, мунофиқ бўлсин, ким бўлишидан қатъи назар, мусулмон бўлмаганлар мусулмонларни ёмон кўришига асосий сабаб иймондир. Кофирларнинг бу ишлари ҳеч қандай мантиққа тўғри келмайдиган бир ҳолат. Ўйлаб кўринг-а: иймонсиз одам мўмин инсонни мўмин бўлгани учун ёмон кўрса!.. Қўполроқ мисол келтирадиган бўлсак, бу нарса ароқхўр-алкаш ароқ ичмайдиган пок одамни фақат ароқ ичмагани учун ёмон кўришидек гап.)
(60) Сен: «Сизларга Аллоҳнинг ҳузуридаги бундан ҳам кўра ёмонроқ «савоб»нинг хабарини берайми? Ким Аллоҳнинг лаънатига учраган, ғазабига дучор бўлган, маймун ва чўчқага айлантирилган ва тоғутга ибодат қилган бўлса, ана ўшалар ёмон мартабадаги ва тўғри йўлдан бутунлай адашган кимсалардир», деб айт! (Ўзлари шундай улкан «савоб»га–Аллоҳнинг лаънатига учраб туриб, яна мусулмонларни Аллоҳга ва У нозил қилган нарсага иймон келтирганлари учунгина айблашни уларга ким қўйибди?!)
(61) Улар ҳузурингизга келсалар, иймон келтирдик, дерлар. Ҳолбуки, уларнинг куфр ила кириб, куфр ила чиқишлари шубҳасиз. Аллоҳ улар беркитган нарсани яхши биладир.
(62) Ва улардан кўпларининг гуноҳга, душманликка ва ҳаром емоққа ошиқаётганини кўрасан. Қилаётган ишлари қандай ҳам ёмон!
(63) Роббонийлари ва аҳборлари уларни гуноҳ айтиш ва ҳаромни ейишдан қайтарсалар бўлмасми?! Қилаётган ҳунарлари қандай ҳам ёмон-а!
(64) Яҳудийлар: «Аллоҳнинг қўли боғлиқдир», дедилар. Қўллари боғлсин уларнинг. Айтганлари учун лаънатга учрасинлар. Балки Аллоҳнинг икки қўли очиқ, хоҳлаганича нафақа қилар. Сенга Роббингдан нозил қилинган нарса улардан кўпларининг туғён ва куфрини зиёда қилар. Уларнинг орасига қиёмат кунигача душманлик ва ёмон кўришни солдик. Улар қачон уруш оловини ёқсалар, Аллоҳ ўчирар. Улар ер юзида фасод қилиб юрарлар. Аллоҳ фасод қилгувчиларни севмас. (Ушбу ояти карима яҳудийларнинг Аллоҳ таолога нисбатан катта беодобликларидан бирини келтириш билан сўз бошланмоқда. Улар Аллоҳ таоло тўғрисида нотўғри тасаввурга бориб: «Аллоҳнинг қўли боғлиқдир» дедилар». Ҳамма айблардан холи бўлган Аллоҳ таолони бахил дея сифатлаш учун фақат яҳудий бўлиш керак. Фақат уларгина бундай даъво қилишга журъат этишлари мумкин. Аслида, бахиллик яҳудийларнинг ўзларига хос.)
 


اتصل بنا | الملكية الفكرية DCMA | سياسة الخصوصية | Privacy Policy | قيوم المستخدم

آيــــات - القرآن الكريم


© 2022