(40) Машриқлар ва мағриблар Роббиси билан қасам ичаманки, албатта Биз қодирмиз.
(41) Ўринларига улардан яхшироқларини алмаштиришга қодирмиз ва Биз бу ишни қилишдан ожиз эмасмиз.
(42) Уларни тек қўй. То ваъда қилинган кунга йўлиққунларича хоҳлаганларига шўнғийверсинлар ва ўйнайверсинлар.
(43) У кунда худди санамлар (ибодатига) шошганларидек, қабрларидан шошиб чиқурлар.
(44) Кўзлари қўрқинчга тўлган, ўзларини хорлик қоплаган ҳолда турурлар. Бу ўша-уларга ваъда қилинган кундир. (Қиёматни инкор этувчиларга бундан ортиқ таҳдид бўлмаса керак!)
نوح Nooh
(1) Биз Нуҳни ўз қавмига, қавмингни уларга аламли азоб келишидан аввал огоҳлантиргин деб, Пайғамбар қилиб юбордик.
(2) У: «Эй қавмим, албатта мен сиз учун очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман.
(3) Аллоҳга ибодат қилинглар, Унга тақво қилинглар ва менга итоат қилинглар.
(4) У сизларнинг гуноҳларингиздан мағфират қиладир ва сизни белгиланган ажалгача қўйиб қўядир. Агар билсангиз, албатта, Аллоҳнинг ажали орқага сурилмайдир», деди. (Бу оятда зикр қилинган, гуноҳларниг кечирилиши ва белгиланган муддатгача яшаб қолиш, аввалги оятда шарт қилинган Аллоҳга ибодат қилиш, унга тақво қилиш ва Пайғамбарга итоат қилиш ишалри бўлсагина вужудга келади.)
(5) У: «Роббим, мен ўз қавмимни кечаю кундуз даъват қилдим.
(6) Менинг чақириғим уларда қочишдан бошқа нарсани зиёда қилмади.
(7) Ва алабатта қачонки мен уларни сенинг мағфират қилишинг учун чақирсам, улар бармоқларини қулоқларига тиқдилар ва кийимларига бурканиб олдилар ва (кофирликда) собит бўлдилар ва ниҳоятда улкан такаббурлик қилдилар.
(8) Сўнгра, албатта мен уларни очиқ даъват қилдим.
(9) Сўнгра, албатта мен уларга эълон ва сиррий (даъват) қилдим.
(10) Бас, ўз Роббингизга истиғфор айтинг, албатта у гуноҳларни кўплаб мағфират қилувчидир, дедим.