الرحمن   سورة  : Ar-Rahmaan


سورة Sura   الرحمن   Ar-Rahmaan
يُعْرَفُ الْمُجْرِمُونَ بِسِيمَاهُمْ فَيُؤْخَذُ بِالنَّوَاصِي وَالْأَقْدَامِ (41) فَبِأَيِّ آلَاءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ (42) هَٰذِهِ جَهَنَّمُ الَّتِي يُكَذِّبُ بِهَا الْمُجْرِمُونَ (43) يَطُوفُونَ بَيْنَهَا وَبَيْنَ حَمِيمٍ آنٍ (44) فَبِأَيِّ آلَاءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ (45) وَلِمَنْ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِ جَنَّتَانِ (46) فَبِأَيِّ آلَاءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ (47) ذَوَاتَا أَفْنَانٍ (48) فَبِأَيِّ آلَاءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ (49) فِيهِمَا عَيْنَانِ تَجْرِيَانِ (50) فَبِأَيِّ آلَاءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ (51) فِيهِمَا مِن كُلِّ فَاكِهَةٍ زَوْجَانِ (52) فَبِأَيِّ آلَاءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ (53) مُتَّكِئِينَ عَلَىٰ فُرُشٍ بَطَائِنُهَا مِنْ إِسْتَبْرَقٍ ۚ وَجَنَى الْجَنَّتَيْنِ دَانٍ (54) فَبِأَيِّ آلَاءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ (55) فِيهِنَّ قَاصِرَاتُ الطَّرْفِ لَمْ يَطْمِثْهُنَّ إِنسٌ قَبْلَهُمْ وَلَا جَانٌّ (56) فَبِأَيِّ آلَاءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ (57) كَأَنَّهُنَّ الْيَاقُوتُ وَالْمَرْجَانُ (58) فَبِأَيِّ آلَاءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ (59) هَلْ جَزَاءُ الْإِحْسَانِ إِلَّا الْإِحْسَانُ (60) فَبِأَيِّ آلَاءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ (61) وَمِن دُونِهِمَا جَنَّتَانِ (62) فَبِأَيِّ آلَاءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ (63) مُدْهَامَّتَانِ (64) فَبِأَيِّ آلَاءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ (65) فِيهِمَا عَيْنَانِ نَضَّاخَتَانِ (66) فَبِأَيِّ آلَاءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ (67)
الصفحة Page 533
(41) Жиноятчмлар сиймоларидан билиниб турур. Ва уларнинг пешона сочлари ва оёқларидан тутилур.
(42) Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
(43) Жиноятчилар ёлғонга чиқараётган жаҳаннам шу бўлур.
(44) Улар жаҳаннам билан ўта қайноқ сув ўртасида айланур.
(45) Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
(46) Роббиси ҳузурида туришдан қўрққанлар учун икки жаннат бор. (Қиёмат куни олам Парвардигорининг ҳузурида саволларга жавоб беришдан, ҳисоб-китоб мақомидан қўрқиб, тириклигидаёқ тайёргарлик кўриб, яхшилик билан кун кечирганларга икки жаннат бор экан. «Иккин жаннат»нинг бир неча шарҳлари бор, жумладан, инсга алоҳида жаннат, жинга алоҳида жаннат ёки икковларидан ҳар бирларига иккитадан жаннат, гуноҳкорлар жаҳаннам билан ўта қайноқ сув ўртасида айлансалар, тақводорлар биринчи жаннатлари, яъни, боғлари билан иккинчи жаннатлари - боғлари орасида сайр қиладилар.)
(47) Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
(48) Улар шох-новдалидирлар.
(49) Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
(50) Икковларида оқувчи икки булоқ бор.
(51) Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
(52) Икковларида ҳам мевадан жуфт навлар бор.
(53) Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
(54) Ипак астарли тўшакларга ёнбошлаган ва икки жаннат мевалари яқин бўлган ҳоллари бор.
(55) Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
(56) Уларда кўзлари тийилган, аввал инс ҳам, жин ҳам тегмаган(ҳур)лар бор.
(57) Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
(58) У(ҳур)лар худди ёқут ва маржонга ўхшарлар.
(59) Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
(60) Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир.
(61) Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
(62) У икковидан пастроқда яна икки жаннат бор.
(63) Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
(64) Икковлари ям-яшилдир.
(65) Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
(66) Икковларида отилиб турувчи икки булоқ бор.
(67) Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
 


اتصل بنا | الملكية الفكرية DCMA | سياسة الخصوصية | Privacy Policy | قيوم المستخدم

آيــــات - القرآن الكريم


© 2022