المائدة   سورة  : Al-Maaida


سورة Sura   المائدة   Al-Maaida
مِنْ أَجْلِ ذَٰلِكَ كَتَبْنَا عَلَىٰ بَنِي إِسْرَائِيلَ أَنَّهُ مَن قَتَلَ نَفْسًا بِغَيْرِ نَفْسٍ أَوْ فَسَادٍ فِي الْأَرْضِ فَكَأَنَّمَا قَتَلَ النَّاسَ جَمِيعًا وَمَنْ أَحْيَاهَا فَكَأَنَّمَا أَحْيَا النَّاسَ جَمِيعًا ۚ وَلَقَدْ جَاءَتْهُمْ رُسُلُنَا بِالْبَيِّنَاتِ ثُمَّ إِنَّ كَثِيرًا مِّنْهُم بَعْدَ ذَٰلِكَ فِي الْأَرْضِ لَمُسْرِفُونَ (32) إِنَّمَا جَزَاءُ الَّذِينَ يُحَارِبُونَ اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَيَسْعَوْنَ فِي الْأَرْضِ فَسَادًا أَن يُقَتَّلُوا أَوْ يُصَلَّبُوا أَوْ تُقَطَّعَ أَيْدِيهِمْ وَأَرْجُلُهُم مِّنْ خِلَافٍ أَوْ يُنفَوْا مِنَ الْأَرْضِ ۚ ذَٰلِكَ لَهُمْ خِزْيٌ فِي الدُّنْيَا ۖ وَلَهُمْ فِي الْآخِرَةِ عَذَابٌ عَظِيمٌ (33) إِلَّا الَّذِينَ تَابُوا مِن قَبْلِ أَن تَقْدِرُوا عَلَيْهِمْ ۖ فَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ (34) يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَابْتَغُوا إِلَيْهِ الْوَسِيلَةَ وَجَاهِدُوا فِي سَبِيلِهِ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ (35) إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا لَوْ أَنَّ لَهُم مَّا فِي الْأَرْضِ جَمِيعًا وَمِثْلَهُ مَعَهُ لِيَفْتَدُوا بِهِ مِنْ عَذَابِ يَوْمِ الْقِيَامَةِ مَا تُقُبِّلَ مِنْهُمْ ۖ وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ (36)
الصفحة Page 113
(32) Шунинг учун ҳам Бани Исроилга: «Ким бир жонни ноҳақдан ёки ер юзида фасод қилмаса ҳам ўлдирса, худди ҳамма одамларни ўлдирган бўлади. Ким уни тирилтирса, худди ҳамма одамларни тирилтиргандек бўлади», деб ёздик. Батаҳқиқ, уларга Пайғамбарларимиз баёнотлар олиб келдилар. Сўнгра, бундан кейин ҳам, улардан кўплари ер юзида исроф қилгувчилардан бўлдилар. (Исломда ўлим ҳукмига лойиқ жиноят қилмаган жон жуда ҳам юқори баҳоланади. Зотан, ўлим ҳукми ҳам бошқа яхши жонларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун чиқарилади. Шу боис бир беайб инсонни ўлдирган одам бутун бошли инсониятни ўлдиргандек жиноят қилган ҳисобланади. Худди шу ҳақиқатни Аллоҳ таоло Бани Исроилга ёзиши–фарз қилиши–улар ўша вақтда аҳли китоб бўлиб турган қавм эканлигидадир.)
(33) Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига қарши уруш қилувчилар, ер юзида фасод қилувчиларнинг жазоси, албатта, ўлдирилмоқлари ёки осилмоқлари ёхуд қўл-оёқлари қарама-қарши томондан кесилмоғи ёки ер юзида сургун қилинмоқларидир. Бу (нарса) уларга бу дунёда ор бўлур. Охиратда эса, уларга улкан азоб бор.
(34) Магар, уларга қодир бўлишингиздан олдин тавба қилсалар, билингки, албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир. (Қўлга тушмасдан олдин тавба қилиш ҳақиқий афсус-надоматнинг, яхшиликка қайтишга қилинган қатъий қарорнинг аломатидир. Улар ўз жиноятларини давом эттираверсалар ҳам бўларди, аммо инсофга кириб, ишларининг нотўғри эканини англаб етибдилар, Ислом дини бу рағбатни тақдирлайди. Бошқа шаръий ҳукмлар қатори ушбу ҳукмга ҳам амал қилинган даврда элу улус тинч бўлиб, ҳамма омонда эди. Бепоён саҳрода қўй боқиб юрган чўпон қўйларига бўри ҳужум қилишидан хавфсирамаса, бошқа қўрқинчи йўқ эди. Аммо ҳозир-чи? Одамлар уйида тинч ўтира олмайдилар. Ҳар қадамда жонлари ҳам, молу мулклари ҳам хавф остида. Дунёдаги жами ҳукуматлар бирлашиб ҳам жиноятчиларни жиловлай олмаяптилар. Аллоҳнинг ҳукмига юрмасликнинг оқибати шу.)
(35) Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва Унга васийла ахтарингиз ҳамда Унинг йўлида жиҳод қилингиз. Шоядки, ютуққа эришсангиз. (Дунёда қўрқиш лозим бўлган ягона зот Аллоҳдир. Қачонки инсонларда Аллоҳдан қўрқиш ҳисси–тақво ҳисси бўлмас экан, ҳеч қандай қонун, ҳеч қандай тузум одамларни ёмонликдан сақлаб тура олмайди. Қўйилган миршаб ёки жосуслар назоратидан қочиб, олдингидан ҳам баттар ишларни қилаверадилар. Инсонда тақво бўлса-чи? Унда ҳар бир инсон ўзига ўзи қўриқчи ва кузатувчи бўлади. Ҳеч ким уни назорат қилмаса ҳам, ҳеч ким кўрмаётган бўлса ҳам, ёмонлик қилмайди.)
(36) Агар куфр келтирганлар қўлида ер юзидаги ҳамма нарса ва яна шунча нарса бўлсаю уни қиёмат кунининг азобидан қутулишга тўлов қилиб берсалар ҳам, улардан қабул қилинмас. Уларга аламли азоб бор.
 


اتصل بنا | الملكية الفكرية DCMA | سياسة الخصوصية | Privacy Policy | قيوم المستخدم

آيــــات - القرآن الكريم


© 2022