(20) Йўқ! Балки сизлар шошар дунёни яхши кўрасизлар.
(21) Ва охиратни тарк этасизлар.
(22) У кунда бор чиройли юзлар.
(23) Роббисига назар солувчилар.
(24) Ва у кунда бор тиришиб-буришган юзлар.
(25) Ўзига умуртқасин синдирар иш бўлишига ишонар.
(26) Йўқ! жон ҳалқумга келганда.
(27) Ва, қутқарувчи ким? деганда.
(28) Ва, албатта, у фироқлигин билганда.
(29) Ва болдирлар бир-бирига алмашганда.
(30) У кунда ҳайдаб борар жой фақат Роббинггадир. (Яъни, жони ҳалқумига келиб қолганда, уни ҳаётда олиб қолиш учун барча чора кўрилади, Ким қутқараркин, деб илтижо қилинади. Лекин иложи бўлмай фироқ вақти келганига ишонч ҳосил бўлади. Жон чиққанда эса оёқлар жонсиз бўлиб бир-бирига чалмашади.)
(31) Бас, у тасдиқламади ва намоз ўқимади.
(32) Ва лекин ёлғонга чиқарди ва юз ўгирди.
(33) Сўнг ўз аҳлига керилиб борди.
(34) Ҳолингга вой бўлсин сенинг, вой бўлсин!
(35) Яна ҳолингга вой бўлсин сенинг, вой бўлсин!
(36) Инсон беҳуда тарк қилинишнинг ҳисобини қилурми?
(37) У манийдан оққан нутфа бўлмаганмиди?
(38) Сўнг алақа бўлди. Бас бекаму-кўст этиб яратди.
(39) Бас ундан жуфтни–эркак ва аёлни яратди.
(40) Шундай зот ўликларни тирилтиришга қодир эмасми?!
الانسان Al-Insaan
(1) Ҳақиқатда инсонга, у эсга олинадиган нарса бўлмаган бир замон келмадими?
(2) Албатта, Биз инсонни аралаш нутфадан яратдик. Синаш учун, бас, уни эшитадиган, кўрадиган қилдик.
(3) Албатта, Биз унга йўл кўрсатдик. (У эса) ёки шукр қилувчи, ёки куфр қилувчи бўлди.
(4) Албатта, Биз кофирлар учун занжирлар, кишанлар ва ёниб турган оловни тайёрлаб қўйдик.
(5) Албатта, яхшилар каафур аралаштирилган қадаҳдан ичарлар. (Каафур–ичимликни хушбў ва хуштаъм қилувчи модда бўлиб араблар у аралашган шаробни энг яхши шароб ҳисоблашади.)