الصافات   سورة  : As-Saaffaat


سورة Sura   الصافات   As-Saaffaat
فَكَذَّبُوهُ فَإِنَّهُمْ لَمُحْضَرُونَ (127) إِلَّا عِبَادَ اللَّهِ الْمُخْلَصِينَ (128) وَتَرَكْنَا عَلَيْهِ فِي الْآخِرِينَ (129) سَلَامٌ عَلَىٰ إِلْ يَاسِينَ (130) إِنَّا كَذَٰلِكَ نَجْزِي الْمُحْسِنِينَ (131) إِنَّهُ مِنْ عِبَادِنَا الْمُؤْمِنِينَ (132) وَإِنَّ لُوطًا لَّمِنَ الْمُرْسَلِينَ (133) إِذْ نَجَّيْنَاهُ وَأَهْلَهُ أَجْمَعِينَ (134) إِلَّا عَجُوزًا فِي الْغَابِرِينَ (135) ثُمَّ دَمَّرْنَا الْآخَرِينَ (136) وَإِنَّكُمْ لَتَمُرُّونَ عَلَيْهِم مُّصْبِحِينَ (137) وَبِاللَّيْلِ ۗ أَفَلَا تَعْقِلُونَ (138) وَإِنَّ يُونُسَ لَمِنَ الْمُرْسَلِينَ (139) إِذْ أَبَقَ إِلَى الْفُلْكِ الْمَشْحُونِ (140) فَسَاهَمَ فَكَانَ مِنَ الْمُدْحَضِينَ (141) فَالْتَقَمَهُ الْحُوتُ وَهُوَ مُلِيمٌ (142) فَلَوْلَا أَنَّهُ كَانَ مِنَ الْمُسَبِّحِينَ (143) لَلَبِثَ فِي بَطْنِهِ إِلَىٰ يَوْمِ يُبْعَثُونَ (144) ۞ فَنَبَذْنَاهُ بِالْعَرَاءِ وَهُوَ سَقِيمٌ (145) وَأَنبَتْنَا عَلَيْهِ شَجَرَةً مِّن يَقْطِينٍ (146) وَأَرْسَلْنَاهُ إِلَىٰ مِائَةِ أَلْفٍ أَوْ يَزِيدُونَ (147) فَآمَنُوا فَمَتَّعْنَاهُمْ إِلَىٰ حِينٍ (148) فَاسْتَفْتِهِمْ أَلِرَبِّكَ الْبَنَاتُ وَلَهُمُ الْبَنُونَ (149) أَمْ خَلَقْنَا الْمَلَائِكَةَ إِنَاثًا وَهُمْ شَاهِدُونَ (150) أَلَا إِنَّهُم مِّنْ إِفْكِهِمْ لَيَقُولُونَ (151) وَلَدَ اللَّهُ وَإِنَّهُمْ لَكَاذِبُونَ (152) أَصْطَفَى الْبَنَاتِ عَلَى الْبَنِينَ (153)
الصفحة Page 451
(127) Бас, уни ёлғончи қилдилар. Энди, албатта, улар (азобга) ҳозир қилингувчилардир.
(128) Магар Аллоҳнинг мухлис бандаларигина (мустаснодир).
(129) Ва кейингилар ичида унинг учун (олқишлар) қолдирдик.
(130) Илиёсийнга салом бўлсин.
(131) Биз гўзал амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз.
(132) Чунки у мўмин бандаларимиздандир. (Шунинг учун иймон тақозоси билан Бизнинг йўлимизда жиҳод қилди ва олий мақомларга эришди.)
(133) Албатта, Лут ҳам Пайғамбарлардандир.
(134) Ўшанда Биз унга ва унинг аҳлига, ҳаммаларига нажот бердик.
(135) Магар бир кампиргина (азобда) қолгувчилардан бўлди.
(136) Сўнгра қолганларини ҳалок этдик.
(137) Албатта, сиз уларнинг устидан ўтиб турурсизлар. Эрталаб.
(138) Ва кечда ҳам. Ақл юритмайсизларми?!
(139) Албатта, Юнус ҳам Пайғамбарлардандир.
(140) Ўшанда у тўлган кемага қочди.
(141) Бас, қуръа ташлашди ва у мағлублардан бўлди. (Юнус алайҳиссаломга ҳам қуръа ташлашди ва мағлуб бўлди. Қуръа у кишига чиқди. Келишувга биноан, у киши сувга ташланди.)
(142) Бас, уни маломатга лойиқ бўлган ҳолида наҳанг балиқ ютди.
(143) Агар у кўп тасбиҳ айтгувчилардан бўлмаганида эди.
(144) Унинг қорнида қайта тирилтирадиган кунгача қолиб кетар эди. (Юнус алайҳиссалом балиқ қорнида туриб Аллоҳга кўп тасбиҳ айтмаганида, ўша балиқнинг ичида қиёматгача қолиб кетар эди.)
(145) Бас, Биз уни бемор ҳолида майдонга отдик.
(146) Ва унинг устига қовоқ дарахтини ўстириб қўйдик.
(147) Ва уни юз минг ёки ундан кўпроққа Пайғамбар қилиб юбордик.
(148) Бас, иймон келтирдилар. Кейин Биз уларни маълум муддат баҳраманд қилдик.
(149) Бас, у(мушрик)лардан сўра-чи, Роббингга қизлар-у, уларга ўғиллар эканми?!
(150) Ёки Биз фаришталарни қиз қилиб яратганмизу улар гувоҳ бўлиб турганларми?
(151) Огоҳ бўлингким! Улар ўз уйдирмаларида дерлар:
(152) «Аллоҳ туғди». Албатта, улар ёлғончилардир.
(153) У зот ўғилларини қўйиб қизларни танлаб олибдими?
 


اتصل بنا | الملكية الفكرية DCMA | سياسة الخصوصية | Privacy Policy | قيوم المستخدم

آيــــات - القرآن الكريم


© 2022