(154) Сизга нима бўлди?! Қандай ҳукм чиқармоқдасиз?
(155) Ахир эсламайсизларми?!
(156) Ёки сизда очиқ-ойдин ҳужжат борми?! (Ўша ҳужжатда, фаришталар Аллоҳнинг қизи, дейилганми?!)
(157) Агар ростгўйлардан бўлсангиз, китобингизни келтиринг!
(158) Ва улар У билан жинлар орасида насаб (даъвоси) қилдилар. Ҳолбуки, жинлар ўзларининг, албатта, (азобга) ҳозир қилингувчиликларини билганлар.
(159) Аллоҳ улар васф қилган нарсадан покдир.
(160) Фақат Аллоҳнинг ихлосли бандаларигина (мустаснодир).
(161) Албатта, сиз ҳам, сиз ибодат қилаётган нарсалар ҳам.
(162) У зотга қарши фитнага солгувчи бўла олмассиз.
(163) Ўзи (аслида) жаҳаннамга киргувчи кимсадан бошқани.
(164) Биздан ҳар биримизнинг маълум мақоми бордир.
(165) Албатта, бизлар саф тортиб тургувчилармиз.
(166) Ва, албатта, бизлар тасбиҳ айтгувчилармиз.
(167) Ҳолбуки, улар дер эдилар:
(168) «Агар бизнинг ҳузуримизда ҳам аввалгилардан бир эслатма бўлганида.
(169) Албатта, Аллоҳнинг ихлосли бандаларидан бўлар эдик».
(170) Бас, унга куфр келтирдилар. Энди яқинда билурлар.
(171) Батаҳқиқ, Пайғамбар этиб юборилган бандаларимизга сўзимиз ўтгандир.
(172) Албатта, улар, ҳа, уларгина нусрат топишлари.
(173) Ва, албатта, Бизнинг лашкаримизгина ғолиб бўлиши ҳақида.
(174) Бас, сен улардан бир вақтгача юз ўгир.
(175) Ва уларнинг (томошасини) кўр! Бас, тезда ўзлари ҳам кўрурлар.
(176) Ҳали улар Бизнинг азобимизни шошилтирмоқдамилар?!
(177) Қачонки, у уларнинг ҳовлисига тушганида, огоҳлантирилганларнинг тонги жуда ёмон бўлур.
(178) Бас, сен улардан бир вақтгача юз ўгир.
(179) Ва уларнинг (томошасини) кўр! Бас, тезда ўзлари ҳам кўрурлар.
(180) Сенинг Роббинг, иззат Робби улар қилган васфдан покдир.
(181) Ва Пайғамбарларга салом бўлсин!
(182) Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!