(45) Албатта, икки жуфтни; эркак ва аёлни яратган ҳам Ўзи.
(46) Нутфадан, оқиб тушганда.
(47) Ва, албатта, кейинги пайдо қилиш зиммасидаги зот ҳам Ўзи.
(48) Ва, албатта, беҳожат қилган ҳам Ўзи, бадавлат қилган ҳам Ўзи.
(49) Ва, албатта Шеъронинг Роббиси ҳам Унинг Ўзи.
(50) Ва, албатта, биринчи Одни ҳалок қилган ҳам Ўзи.
(51) Ва Самудни боқий қолдирмаган ҳам Ўзи.
(52) Ва бундан олдин Нуҳ қавмини (ҳалок қилган ҳам Ўзи). Чунки улар ўта золим ва ўта туғёнга кетган эдилар.
(53) Ва тўнтарилганни қулатган (ҳам Ўзи).
(54) Бас, уларни ўраган нарса ўраб олди.
(55) Шундай экан, Роббингнинг қайси неъматларига шак келтирасан?
(56) Бу аввалги огоҳлантирувчилар каби бир огоҳлантирувчидир. (Огоҳ бўлинглар: аввалги огоҳлантирувчиларга душман бўлганларнинг куни сизларнинг бошингизга тушиб қолмасин!)
(57) Яқинлашувчи яқинлашди.
(58) Уни Аллоҳдан бошқа кашф қилувчи йўқ.
(59) Бу сўздан сизлар ажабланасизларми?
(60) Ва куласизлар-у, йиғламайсизларми?
(61) Ва ҳолбуки, сизлар бепарвосизлар.
(62) Бас, Аллоҳга сажда ва ибодат қилинглар.
القمر Al-Qamar
(1) Соат (қиёмат) яқинлашди ва ой бўлинди.
(2) Агар бир оят-мўъжизани кўрсалар, юз ўгирарлар, бу ўткинчи сеҳр, дерлар.
(3) Ва ёлғонга чиқардилар ҳамда ҳавойи нафсларига эргашдилар. Ҳолбуки, ҳар бир иш ўз ўрнини топувчидир.
(4) Ва, дарҳақиқат, уларга зажри бор хабарлардан келган эди.
(5) (Бу Қуръон) етук ҳикматдир. Бас, огоҳлантирувчилар фойда бермас.
(6) Бас, улардан юз ўгир! Чақирувчи мункар нарсага чақирган кунда. қабрлардан, кўзлари қўрқинчга тўлган ҳолда, худди ёйилган чигирткага ўхшаб чиқиб келадилар.