(36) Улардан аввал, улардан кўра кучлироқ асрларнинг қанчасини ҳалок қилдик. «Қочадиган жой борми?» деб юртма-юрт кезиб чиқдилар. (Ҳалокатга учраган ўша аввалги кофирлар авлодлари ҳозиргилардан кўра қувватлироқ эдилар. Аммо чора топа олмай ҳалок бўлдилар.)
(37) Албатта, бунда қалби борларга ва зеҳн билан қулоқ осганларга эслатма бордир.
(38) Албатта, осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни олти кунда яратдик. Ва Бизни чарчоқ тутмади. (Аллоҳнинг ҳузуридаги кунлар биз ўрганиб қолган кунларнинг айниси эмас. Бизнинг кунларимиз дунё яратилганидан сўнг, ер курасини айланиши ҳолати ва вақтига мувофиқ яратилган. Табиийки, бу олти куннинг масофаси ва миқдорини ёлғиз Аллоҳ таоло билади.)
(39) Уларнинг айтаётганларига сабр қил ва Роббингга қуёш чиқиши ва ботишидан аввал ҳамду тасбиҳ айт.
(40) Кечасида ҳам Унга тасбиҳ айт. Ва саждадан кейин ҳам. (Тасбеҳ айтишнинг маъноси Аллоҳни поклаб ёд этишдир. Кўпроқ «Субҳоналлоҳи» калимасини айтиш билан бўлади.)
(41) Нидо қилувчи яқин жойдан нидо қилган кунда, қулоқ ос. («Нидо қилувчи — фаришта Исрофил алайҳиссаломдир.)
(42) У кунда қичқириқни ҳақ ила эшитурлар. Ана ўша чиқиш кунидир. («Чиқиш куни»— қабрлардан чиқиш куни, яъни, қиёмат кунидир.)
(43) Албатта, Биз тирилтирамиз, ўлдирурмиз. Ва қайтиш ҳам Бизгадир.
(44) У кунда устларидаги ер ёрилиб, шошиб чиқурлар. Ана ўша Биз учун осон тўплашдир.
(45) Уларнинг айтганларини Биз билувчимиз. Сен уларнинг устидаги жаббор эмассан. Бас, Қуръон ила азоб ваъдамдан қўрққанларни огоҳлантир.
الذاريات Adh-Dhaariyat
(1) Чанг тўзитувчи(шамол) лар билан қасам.
(2) Юк кўтарувчи(булут)лар билан қасам.
(3) Осон юрувчи(кема)лар билан қасам;
(4) Иш тақсимловчи(фаришта)лар билан қасам.
(5) Албатта, сизга ваъда қилинган нарса ростдир.
(6) Ва, албатта, қиёмат воқеъ бўлгувчидир.