الأعراف   سورة  : Al-A'raaf


سورة Sura   الأعراف   Al-A'raaf
وَلَقَدْ جِئْنَاهُم بِكِتَابٍ فَصَّلْنَاهُ عَلَىٰ عِلْمٍ هُدًى وَرَحْمَةً لِّقَوْمٍ يُؤْمِنُونَ (52) هَلْ يَنظُرُونَ إِلَّا تَأْوِيلَهُ ۚ يَوْمَ يَأْتِي تَأْوِيلُهُ يَقُولُ الَّذِينَ نَسُوهُ مِن قَبْلُ قَدْ جَاءَتْ رُسُلُ رَبِّنَا بِالْحَقِّ فَهَل لَّنَا مِن شُفَعَاءَ فَيَشْفَعُوا لَنَا أَوْ نُرَدُّ فَنَعْمَلَ غَيْرَ الَّذِي كُنَّا نَعْمَلُ ۚ قَدْ خَسِرُوا أَنفُسَهُمْ وَضَلَّ عَنْهُم مَّا كَانُوا يَفْتَرُونَ (53) إِنَّ رَبَّكُمُ اللَّهُ الَّذِي خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ فِي سِتَّةِ أَيَّامٍ ثُمَّ اسْتَوَىٰ عَلَى الْعَرْشِ يُغْشِي اللَّيْلَ النَّهَارَ يَطْلُبُهُ حَثِيثًا وَالشَّمْسَ وَالْقَمَرَ وَالنُّجُومَ مُسَخَّرَاتٍ بِأَمْرِهِ ۗ أَلَا لَهُ الْخَلْقُ وَالْأَمْرُ ۗ تَبَارَكَ اللَّهُ رَبُّ الْعَالَمِينَ (54) ادْعُوا رَبَّكُمْ تَضَرُّعًا وَخُفْيَةً ۚ إِنَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ (55) وَلَا تُفْسِدُوا فِي الْأَرْضِ بَعْدَ إِصْلَاحِهَا وَادْعُوهُ خَوْفًا وَطَمَعًا ۚ إِنَّ رَحْمَتَ اللَّهِ قَرِيبٌ مِّنَ الْمُحْسِنِينَ (56) وَهُوَ الَّذِي يُرْسِلُ الرِّيَاحَ بُشْرًا بَيْنَ يَدَيْ رَحْمَتِهِ ۖ حَتَّىٰ إِذَا أَقَلَّتْ سَحَابًا ثِقَالًا سُقْنَاهُ لِبَلَدٍ مَّيِّتٍ فَأَنزَلْنَا بِهِ الْمَاءَ فَأَخْرَجْنَا بِهِ مِن كُلِّ الثَّمَرَاتِ ۚ كَذَٰلِكَ نُخْرِجُ الْمَوْتَىٰ لَعَلَّكُمْ تَذَكَّرُونَ (57)
الصفحة Page 157
(52) Батаҳқиқ, Биз уларга илм ила муфассал қилинган, иймон келтирган қавм учун ҳидоят ва раҳмат бўлган китобни келтирдик.
(53) Улар унинг таъвилини–оқибатини кутмоқдалар, холос. Унинг таъвили келган кунда илгари уни унутганлар: «Роббимизнинг Пайғамбарлари ҳақ ила келган эканлар. Энди бизга шафоат қилувчилар борми, шафоат қилсалар ёки ортга қайтарилсагу қилган амалларимиздан бошқача амалларни қилсак», дерлар. Батаҳқиқ, улар ўзларига зиён қилдилар ва тўқиб олган нарсалари улардан ғойиб бўлди. ( Қиёматда шафоат қилгувчиларнинг улуғи ва ишончлиси Муҳаммад (с. а. в.) эдилар. Аммо кофирлар у Зотга бу дунёда иймон келтирмадилар. У кишининг (с. а. в.) шафоатларидан умид қила олмайдилар. Қиёматда шафоат қилувчиларнинг яна бири Қуръони Карим эди. Аммо кофирлар унга ҳам иймон келтирмадилар. Демак, Қуръони Каримнинг шафоатидан ҳам умид қила олмайдилар. Қиёматда шафоат қилувчи воситалардан бири иймон эди, иймонлари йўқ. Имкони бўлса эди, улар бу дунёга қайтиб, аввал қилган гуноҳларини такрорламай, иймон ва ихлос билан яшашга жон деб кўнардилар. Балки бирдан-бир орзулари шудир. Аммо бунинг сира ҳам иложи йўқ.)
(54) Албатта осмонлару ерни олти кунда яратган, сўнгра Аршни эгаллаган Роббингиз кеча ила кундузни қоплайдир. Уни шошилиб қувлайдир. Қуёш, ой ва юлдузларни Ўз амрига бўйсундирилган қилиб яратди. Огоҳ бўлинг, яратиш ва амр қилиш унинг Ўзига хосдир. Оламларнинг Робби–Аллоҳ буюкдир. (Ислом ақидасига кўра, Аллоҳ таоло ўхшаши йўқ Зотдир. Ким уни бирор нарсага қиёслашга уринса, кофир бўлади. Нега, нима учун, деб сўраш ҳам мумкин эмас. Аллоҳ таоло осмонлару ерни яратгани ҳақ. Аммо қандай усулда яратганини билмаймиз. Уларни олти кунда бунёд этганлиги ҳам ҳақ. Аммо бу кунлар қандай кунлар эканини билмаймиз. Билишга имконимиз йўқ. Бу кунлар ҳам Аллоҳ таолонинг ўзига хос бўлган кунлардир. Аллоҳ таоло аршни эгаллагани, ҳам ҳақ. Аммо қандай, нечук эгаллаш эканини билмаймиз. Бу ҳақда сўраб-суриштирмаймиз ҳам. Ўтган салафи солиҳларимиз бундай масалаларни қўзиганларни бидъатчи, бузғунчи, фитнакаш, деб атаганлар ва баъзиларини жазолашга ҳукм қилганлар.)
(55) Роббингизга тазарруъ ила ва махфий дуо қилинг. Зотан, У ҳаддан ошувчиларни севмас.
(56) Ва ислоҳ қилингандан кейин ер юзида фасод қилманг ва Ундан қўрқиб тамаъ ила дуо қилинг. Албатта, Аллоҳнинг раҳмати яхшилик қилувчиларга яқиндир.
(57) У Ўз раҳматидан олдин шамолларни хушхабар қилиб юборадиган Зотдир. Қачонки, улар оғир булутларни кўтариб келтиргач, у ила ўлик юртни суғорамиз. Ундан сув тушириб, ўша ила турли мевалар чиқарамиз. Ўликларни ҳам шундай қилиб чиқарамиз. Шоядки эсласангизлар.
 


اتصل بنا | الملكية الفكرية DCMA | سياسة الخصوصية | Privacy Policy | قيوم المستخدم

آيــــات - القرآن الكريم


© 2022