(7) Гўзал, мустаҳкам осмон билан қасам.
(8) Албатта, сиз ихтилофли гапдасиз.
(9) У(Қуръон)дан ким бурилса, (бир йўла) буриб қўйилур. (Қуръондан бурилиб, бошқа нарсани тутмоқчи бўлган, ҳеч қачон нажот топмабди. Чунки, бир йўла залолатга бурилиб қолган бўлади.)
(10) Ёлғончиларга лаънат бўлсин!
(11) Улар жаҳолатдаги ғофиллардир.
(12) Улар ҳисоб-китоб куни қачон, деб сўрарлар.
(13) Бу кунда улар оловда азобланурлар.
(14) «Азобингизни татиб кўринг», сиз қачон бўлур? деб шошилган нарса-шу» (дейилур).
(15) Албатта, тақводорлар жаннатлар ва булоқлардадир.
(16) Роббилари берган нарсаларни олувчилардир. Чунки улар бундан олдин эҳсон қилувчилардан бўлганлардир.
(17) Улар кечалари оз ухлар эдилар.
(18) Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар.
(19) Ва молу мулкларида, сўровчи ва бечораларнинг ҳақи бордир.
(20) Ва ер юзида чуқур ишонувчилар учун белгилар бордир.
(21) Ва ўзларингизда ҳам. Ёки кўрмаяпсизларми?!
(22) Ва осмонда ризқингиз ҳамда сизга ваъда қилинаётган нарсалар (бор).
(23) Осмону ернинг Роббиси ила қасамки, албатта, у(гап) мисоли сиз нутқ қилаётганингиздек ҳақиқатдир.
(24) Сенга Иброҳимнинг карамли меҳмонларининг хабари келмадими?
(25) Улар унинг ҳузурига кириб, «Салом» деганларида, у: «Салом, нотаниш қавмлар», деди.
(26) Ва аҳлига бориб, (пиширилган) семиз бузоқни келтирди.
(27) Уни уларга яқинига сурди ва: «Емайсизларми?» деди.
(28) Улардан хавфсиради. Улар: «қўрқма», дедилар ва унга илмли ўғил башоратини бердилар.
(29) Хотини қичқириб келди ва ўз юзига шапалоқ тушириб: «Туғмас кампир-а?!» деди.
(30) Улар: «Сенинг Роббинг шундай деди. Албатта, Унинг Ўзи ўта ҳаким ва ўта билувчидир», дедилар.