الشعراء   سورة  : Ash-Shu'araa


سورة Sura   الشعراء   Ash-Shu'araa
فَلَمَّا تَرَاءَى الْجَمْعَانِ قَالَ أَصْحَابُ مُوسَىٰ إِنَّا لَمُدْرَكُونَ (61) قَالَ كَلَّا ۖ إِنَّ مَعِيَ رَبِّي سَيَهْدِينِ (62) فَأَوْحَيْنَا إِلَىٰ مُوسَىٰ أَنِ اضْرِب بِّعَصَاكَ الْبَحْرَ ۖ فَانفَلَقَ فَكَانَ كُلُّ فِرْقٍ كَالطَّوْدِ الْعَظِيمِ (63) وَأَزْلَفْنَا ثَمَّ الْآخَرِينَ (64) وَأَنجَيْنَا مُوسَىٰ وَمَن مَّعَهُ أَجْمَعِينَ (65) ثُمَّ أَغْرَقْنَا الْآخَرِينَ (66) إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَآيَةً ۖ وَمَا كَانَ أَكْثَرُهُم مُّؤْمِنِينَ (67) وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ (68) وَاتْلُ عَلَيْهِمْ نَبَأَ إِبْرَاهِيمَ (69) إِذْ قَالَ لِأَبِيهِ وَقَوْمِهِ مَا تَعْبُدُونَ (70) قَالُوا نَعْبُدُ أَصْنَامًا فَنَظَلُّ لَهَا عَاكِفِينَ (71) قَالَ هَلْ يَسْمَعُونَكُمْ إِذْ تَدْعُونَ (72) أَوْ يَنفَعُونَكُمْ أَوْ يَضُرُّونَ (73) قَالُوا بَلْ وَجَدْنَا آبَاءَنَا كَذَٰلِكَ يَفْعَلُونَ (74) قَالَ أَفَرَأَيْتُم مَّا كُنتُمْ تَعْبُدُونَ (75) أَنتُمْ وَآبَاؤُكُمُ الْأَقْدَمُونَ (76) فَإِنَّهُمْ عَدُوٌّ لِّي إِلَّا رَبَّ الْعَالَمِينَ (77) الَّذِي خَلَقَنِي فَهُوَ يَهْدِينِ (78) وَالَّذِي هُوَ يُطْعِمُنِي وَيَسْقِينِ (79) وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ (80) وَالَّذِي يُمِيتُنِي ثُمَّ يُحْيِينِ (81) وَالَّذِي أَطْمَعُ أَن يَغْفِرَ لِي خَطِيئَتِي يَوْمَ الدِّينِ (82) رَبِّ هَبْ لِي حُكْمًا وَأَلْحِقْنِي بِالصَّالِحِينَ (83)
الصفحة Page 370
(61) Икки жамоат бир-бирларини кўрган чоғида, Мусонинг одамлари: «Энди қўлга тушдик», дедилар.
(62) У (Мусо): »Йўқ! Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур«, деди.
(63) Бас, Биз Мусога: «Асонг билан денгизни ур», деб ваҳий қилдик. Бас, у (денгиз) бўлиниб, ҳар бўлаги улкан тоғдек бўлди.
(64) Ва кейин бошқаларни ҳам яқинлаштирдик. (Яъни, Фиръавн ва унинг аскарларини ҳам денгизга яқинлаштирдик.)
(65) Мусо ва унга эргашганларга, ҳаммаларига нажот бердик.
(66) Сўнгра бошқаларни ғарқ қилдик. (Фиръавн ва унинг аскарлари денгиз бағрига тўлиқ тушиб бўлганларидан кейин, улкан тоғдек ҳайбат-ла тўхтаб турган денгиз яна ҳаракатга келиб, ҳаммаларини ҳалок қилди.)
(67) Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар.
(68) Албатта, Роббинг Ўзи азизу меҳрибондир.
(69) Ва уларга Иброҳимнинг хабарини тиловат қилиб бер.
(70) Ўшанда у отаси ва қавмига: «Нимага ибодат қилмоқдасизлар?» деган эди.
(71) Улар: «Санамларга ибодат қилмоқдамиз. Ва уларга ихлос ила ибодат қилишда бардавом бўлурмиз», дедилар. (Тош ёки бошқа нарсадан юзи инсон юзига ўхшатиб ишланган бутга «санам» дейилади.)
(72) У: «Илтижо қилганингизда улар сизни эшитадиларми?
(73) Ёхуд наф ёки зарар етказа оладиларми?» деди.
(74) Улар: «Йўқ, биз ота-боболаримизни шундай қилаётганларини кўрдик», дедилар.
(75) У: «Нимага ибодат қилаётганингизни билдингизми?!
(76) Сиз ва қадимги оталарингиз?!
(77) Албатта, Роббул Оламийндан бошқа уларнинг барчаси менга душмандир», деди.
(78) У мени яратган зотдир. Бас, мени ҳидоят қилади ҳам Унинг Ўзи.
(79) Ва мени таомлантирадиган ва суғорадиган ҳам Унинг Ўзи.
(80) Бемор бўлганимда менга шифо берадиган ҳам Унинг Ўзи.
(81) Мени ўлдирадиган, сўнгра тирилтирадиган ҳам Унинг Ўзи.
(82) Ва менинг хатоимни қиёмат куни мағфират қилишидан умидвор бўлганим ҳам Унинг Ўзи.
(83) Эй Роббим, менга ҳикмат ҳадя эт ва мени солиҳларга қўшгин.
 


اتصل بنا | الملكية الفكرية DCMA | سياسة الخصوصية | Privacy Policy | قيوم المستخدم

آيــــات - القرآن الكريم


© 2022