الصافات   سورة  : As-Saaffaat


سورة Sura   الصافات   As-Saaffaat
وَجَعَلْنَا ذُرِّيَّتَهُ هُمُ الْبَاقِينَ (77) وَتَرَكْنَا عَلَيْهِ فِي الْآخِرِينَ (78) سَلَامٌ عَلَىٰ نُوحٍ فِي الْعَالَمِينَ (79) إِنَّا كَذَٰلِكَ نَجْزِي الْمُحْسِنِينَ (80) إِنَّهُ مِنْ عِبَادِنَا الْمُؤْمِنِينَ (81) ثُمَّ أَغْرَقْنَا الْآخَرِينَ (82) ۞ وَإِنَّ مِن شِيعَتِهِ لَإِبْرَاهِيمَ (83) إِذْ جَاءَ رَبَّهُ بِقَلْبٍ سَلِيمٍ (84) إِذْ قَالَ لِأَبِيهِ وَقَوْمِهِ مَاذَا تَعْبُدُونَ (85) أَئِفْكًا آلِهَةً دُونَ اللَّهِ تُرِيدُونَ (86) فَمَا ظَنُّكُم بِرَبِّ الْعَالَمِينَ (87) فَنَظَرَ نَظْرَةً فِي النُّجُومِ (88) فَقَالَ إِنِّي سَقِيمٌ (89) فَتَوَلَّوْا عَنْهُ مُدْبِرِينَ (90) فَرَاغَ إِلَىٰ آلِهَتِهِمْ فَقَالَ أَلَا تَأْكُلُونَ (91) مَا لَكُمْ لَا تَنطِقُونَ (92) فَرَاغَ عَلَيْهِمْ ضَرْبًا بِالْيَمِينِ (93) فَأَقْبَلُوا إِلَيْهِ يَزِفُّونَ (94) قَالَ أَتَعْبُدُونَ مَا تَنْحِتُونَ (95) وَاللَّهُ خَلَقَكُمْ وَمَا تَعْمَلُونَ (96) قَالُوا ابْنُوا لَهُ بُنْيَانًا فَأَلْقُوهُ فِي الْجَحِيمِ (97) فَأَرَادُوا بِهِ كَيْدًا فَجَعَلْنَاهُمُ الْأَسْفَلِينَ (98) وَقَالَ إِنِّي ذَاهِبٌ إِلَىٰ رَبِّي سَيَهْدِينِ (99) رَبِّ هَبْ لِي مِنَ الصَّالِحِينَ (100) فَبَشَّرْنَاهُ بِغُلَامٍ حَلِيمٍ (101) فَلَمَّا بَلَغَ مَعَهُ السَّعْيَ قَالَ يَا بُنَيَّ إِنِّي أَرَىٰ فِي الْمَنَامِ أَنِّي أَذْبَحُكَ فَانظُرْ مَاذَا تَرَىٰ ۚ قَالَ يَا أَبَتِ افْعَلْ مَا تُؤْمَرُ ۖ سَتَجِدُنِي إِن شَاءَ اللَّهُ مِنَ الصَّابِرِينَ (102)
الصفحة Page 449
(77) Ва унинг зурриётларини, ўзларини боқий қолгувчилар қилдик.
(78) Ва кейингилар ичида унинг учун (олқишлар) қолдирдик.
(79) Барча оламларда Нуҳга салом бўлсин!
(80) Албатта, Биз гўзал амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз.
(81) Албатта, у мўмин бандаларимиздандир.
(82) Сўнгра қолганларни ғарқ қилдик.
(83) Албатта, Иброҳим ҳам унинг гуруҳидандир. (Нуҳдан кейин келган Иброҳим Пайғамбар, Аллоҳнинг йўлини тутишда у билан бир гуруҳдан эди.)
(84) Ўшанда у ўз Роббига соғлом қалб ила келмишди.
(85) Ўшанда отасига ва қавмига: «Нимага ибодат қилмоқдасиз?!
(86) Аллоҳдан ўзга уйдирма илоҳларни хоҳлайсизларми?!
(87) Оламларнинг Робби ҳақида нима гумонингиз бор?!» демишди.
(88) У юлдузларга бир назар солди
(89) Ва: «Албатта, мен беморман» деди. (Иброҳим алайҳиссалом юраги сиқилавериб, ноқулай ҳолатга тушиб қолганини айтди. Қавмига куявериб, қалби дардга тўлганини билдирди. )
(90) Дарҳол, ундан юз ўгириб юриб кетдилар.
(91) Бас, тезда уларнинг худоларига бурилди ва: «Қани, емайсизларми?!
(92) Сизга нима бўлди?! Гапирмайсизларми?!» деди.
(93) Сўнг уларга яқинлашиб, ўнг қўл билан ура бошлади.
(94) Улар у томон шошиб, бир-бирларини туртиб кела бошлади. (Мушриклар Иброҳим алайҳиссалом томон шошиб-пишиб, тезроқ бориш учун бир-бирларини туртишиб-суришиб етиб келишди.)
(95) У: «Ўзингиз йўниб ясаган нарсага ибодат қиласизларми?!
(96) Ҳолбуки, сизни ҳам, қолган нарсаларингизни ҳам Аллоҳ яратган-ку?!» деди.
(97) Улар: «Унинг учун (ўчоқ) бино қилинглар, бас, уни гулханга отинглар!» дедилар.
(98) Бас, улар унга макр-ҳийлани ирода қилишди. Биз уларни тубан қилдик.
(99) У: «Албатта, мен Роббимга боргувчиман. У мени ҳидоят қилур.
(100) Роббим, менга солиҳлардан ато эт», деди.
(101) Бас, Биз унга бир ҳалим ўғилнинг хушхабарини бердик.
(102) Бас, қачонки (бола) унинг ўзи билан бирга юрадиган бўлганида: «Эй ўғилчам, мен тушимда сени сўяётганимни кўрмоқдаман, боқиб кўр, нима дейсан?» деди. У: «Эй отажон, сенга амр этилганни бажар, инша Аллоҳ, мени сабр қилгувчилардан топурсан», деди.
 


اتصل بنا | الملكية الفكرية DCMA | سياسة الخصوصية | Privacy Policy | قيوم المستخدم

آيــــات - القرآن الكريم


© 2022