(51) Сўнгра, сиз эй адашганлар, ёлғонга чиқарувчилар!
(52) Албатта, заққум дарахтидан еювчисизлар.
(53) Бас, ундан қоринларни тўлдирувчисизлар.
(54) Бас, устидан ўта қайноқ сувдан ичувчисизлар.
(55) Бас, чанқоқ туядек ичувчисизлар.
(56) Уларнинг қиёмат кунидаги зиёфатлари мана шу!
(57) Биз сизларни яратганимиз, ишонсаларинг-чи!
(58) Ўзингиз чиқарадиган манийни ўйлаб кўринг-а!
(59) Уни сизлар яратасизми ёки Биз яратувчимизми?!
(60) Орангиздаги ўлимни Биз белгилаганмиз ва Биз ожиз эмасмиз.
(61) Сизнинг ўрнингизга сизга ўхшашларни алмаштиришдан ва сизларни ўзингиз билмайдиган ҳолда яратишдан.
(62) Ва дарҳақиқат, аввалги яратилишини билдингиз-ку, эсласаларингиз-чи!
(63) Ўзингиз экаётган нарсани ўйлаб кўринг-а!
(64) Уни сиз ундирасизми ёки Биз ундирувчимизми?
(65) Агар хоҳласак, Биз уни қуруқ чўпга айлантириб қўямиз. Сизлар эса надоматда ажабланиб:
(66) «Албатта, биз зиён кўрганлармиз.
(67) Балки маҳрум бўлганлармиз», (дейсиз).
(68) Ўзингиз ичадиган сувни ўйлаб кўринг-а!
(69) Уни булутлардан сиз туширасизми ёки Биз тушурувчимизми?
(70) Агар хоҳласак, Биз уни шўр қилиб қўямиз. Шукр қилсангиз-чи!
(71) Ўзингиз ёқадиган оловни ўйлаб кўринг-а!
(72) Унинг дарахтини сиз яратгансизми ёки Биз яратувчимизми?
(73) Биз у(олов)ни эслатма ва йўловчилар учун манфаъат қилиб қўйдик.
(74) Бас, улуғ Роббинг исмини поклаб ёд эт! (Мазкур неъматларнинг эгасини таниган инсон Улуғ Аллоҳ таолога тасбиҳ айтиб, ибодат қилишга ўтади.)
(75) Юлдузларнинг манзиллари билан қасам ичаман. («Жойлари» деганимиз - унинг ўрнашган, чиқиш ва ботиш жойлари - буржларидир.)
(76) Албатта, агар билсангиз бу улуғ қасамдир. (Бу ояти карима ўн тўрт асрдан кўпроқ муқаддам нозил бўлганлиги ҳаммага маълум. Ўша пайтда одамлар юлдузлар ҳақида содда тушунчага эга эдилар, уларнинг ҳажми, сони, ҳаракати ҳақида деярли ҳеч нарса билмас эдилар. Фалакиёт илми ривожланиб, улар воситасида очилган жуда кўплаб куллиётлар Қуръон оятларининг улуғлигини тасдиқлади.)