(10) Ва кўкракларидаги ошкор бўлганда.
(11) Ўша кунда Роббилари улардан, хабардор эканини?!
القارعة Al-Qaari'a
(1) Ал-Қориъату.
(2) Қориъату нима?
(3) Қориъат қандоқ нарса эканлигини сенга нима билдирди?
(4) У кунда одамлар тўзиб кетган капалакка ўхшаб қоларлар.
(5) Ва тоғлар титилган жунга ўхшаб қолар.
(6) Кимнинг торозуси оғир келса...
(7) Бас, у розилик ҳаётидадир.
(8) Ва аммо кимнинг тарозуси енгил келса...
(9) Бас, унинг онаси дўзахдир. (Одатда она доим паноҳ бўлган. Инсон айниқса оғир пайтларда онасига интилгандай, қиёматда ҳам онасини қўмсаганда жаҳаннам уларни она ўрнида кутиб оларкан. Меҳр-муҳаббат, шафқат излаб турганда, кони азобга, қийноққа, даҳшатли оловда ёнишга дуч келиши ниҳоятда катта бахтсизлик.)
(10) У қандоқ нарса эканлигини сенга нима билдирди?
(11) У қаттиқ қизиган ўтдир.
التكاثر At-Takaathur
(1) Кимники кўп сизни машғул қилди.
(2) То қабрларни зиёрат қилгунингизча
(3) Йўқ! Сизлар тезда биласизлар.
(4) Яна йўқ! Сизлар тезда биласизлар.
(5) Йўқ! Агар сизлар аниқ илм ила билганингизда эди.
(6) Албатта, жаҳаннамни кўрасизлар.
(7) Ва яна, албатта, уни ишонч кўзи билан кўрасизлар.
(8) Сўнгра ўша кунда, албатта, берилган неъматлардан сўраласизлар. (Яъни, қиёматда ҳар бир неъматни нимага, қандоқ сарф қилганингиз ҳақида сўралади. Ҳа, каттаю кичик ҳар бир неъмат ҳақида сўраласиз. Ҳар бир неъматга шукр қилдингизми, йўқми - сўраласиз. Аллоҳ таоло сизга берган молу дунё неъматини нимага сарфладингиз, ҳалолгами ҳаромга, Аллоҳни рози қиладиган йўлгами, ғазабини қўзғатадиган йўлгами ҳамма-ҳаммаси ҳақида сўраласиз.)