(68) Икковларида мевалар, хурмо ва анорлар бор.
(69) Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
(70) Уларда яхши, гўзаллар бор.
(71) Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
(72) Чодирларни лозим тутган ҳурлар бор.
(73) Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
(74) Аввал уларга инс ҳам, жин ҳам тегмаган.
(75) Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
(76) Яшил болишларга ва гўзал гиламларда ёнбошлаган ҳоллари бор.
(77) Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
(78) Улуғлик ва икром эгаси бўлмиш Роббинг исми муборак бўлди.
الواقعة Al-Waaqia
(1) Воқеа воқеъ бўлганда.
(2) Унинг воқеъ бўлишини ёлғон қилувчи (жон) йўқдир.
(3) У ҳам пастлатувчи, ҳам кўтарувчидир.
(4) Қачонки ер қаттиқ ларзага келганда.
(5) Тоғлар майдаланиб, титилганда.
(6) Бас, улар тарқалган чанг-тўзонга айланганда.
(7) Ва сизлар уч тоифа бўлгангда.
(8) Ўнг тараф эгалари. Ўнг тараф эгалари не(саодатлилар)дир?!
(9) Ва чап тараф эгалари. Чап тараф эгалари не(бадбахтлар)дир?!
(10) Ва пешқадамлар, пешқадамлар.
(11) Ана ўшалар, (Аллоҳга) яқин бўлганлар.
(12) Сернеъмат жаннатлардалар.
(13) Аввалгилардан кўпгина жамоатлар.
(14) Ва охиргилардан оздирлар.
(15) Тўқима сўриларидалар.
(16) Бир-бирларига рўбарў бўлиб, ёнбошлаган ҳолларидалар. (Яъни, пешқадамлар жаннат дуру-ёқутларни аралаш қилиб тўқилган сўриларда бир-бирларига қараб, ёнбошлаб-ястаниб роҳатланишар экан.)