التكوير   سورة  : At-Takwir


سورة Sura   التكوير   At-Takwir
التكوير At-Takwir
إِذَا الشَّمْسُ كُوِّرَتْ (1) وَإِذَا النُّجُومُ انكَدَرَتْ (2) وَإِذَا الْجِبَالُ سُيِّرَتْ (3) وَإِذَا الْعِشَارُ عُطِّلَتْ (4) وَإِذَا الْوُحُوشُ حُشِرَتْ (5) وَإِذَا الْبِحَارُ سُجِّرَتْ (6) وَإِذَا النُّفُوسُ زُوِّجَتْ (7) وَإِذَا الْمَوْءُودَةُ سُئِلَتْ (8) بِأَيِّ ذَنبٍ قُتِلَتْ (9) وَإِذَا الصُّحُفُ نُشِرَتْ (10) وَإِذَا السَّمَاءُ كُشِطَتْ (11) وَإِذَا الْجَحِيمُ سُعِّرَتْ (12) وَإِذَا الْجَنَّةُ أُزْلِفَتْ (13) عَلِمَتْ نَفْسٌ مَّا أَحْضَرَتْ (14) فَلَا أُقْسِمُ بِالْخُنَّسِ (15) الْجَوَارِ الْكُنَّسِ (16) وَاللَّيْلِ إِذَا عَسْعَسَ (17) وَالصُّبْحِ إِذَا تَنَفَّسَ (18) إِنَّهُ لَقَوْلُ رَسُولٍ كَرِيمٍ (19) ذِي قُوَّةٍ عِندَ ذِي الْعَرْشِ مَكِينٍ (20) مُّطَاعٍ ثَمَّ أَمِينٍ (21) وَمَا صَاحِبُكُم بِمَجْنُونٍ (22) وَلَقَدْ رَآهُ بِالْأُفُقِ الْمُبِينِ (23) وَمَا هُوَ عَلَى الْغَيْبِ بِضَنِينٍ (24) وَمَا هُوَ بِقَوْلِ شَيْطَانٍ رَّجِيمٍ (25) فَأَيْنَ تَذْهَبُونَ (26) إِنْ هُوَ إِلَّا ذِكْرٌ لِّلْعَالَمِينَ (27) لِمَن شَاءَ مِنكُمْ أَن يَسْتَقِيمَ (28) وَمَا تَشَاءُونَ إِلَّا أَن يَشَاءَ اللَّهُ رَبُّ الْعَالَمِينَ (29)
الصفحة Page 586
التكوير At-Takwir
(1) Вақтики, қуёшни буклаб, ўралса.
(2) Ва, вақтики, юлдузлар сочилиб кетса.
(3) Ва, вақтики, тоғлар сайр қилдирилса.
(4) Ва, вақтики, ҳомиласига ўн ой тўлган туялар қаровсиз қолса.
(5) Ва, вақтики, ваҳший ҳайвонлар бир жойга тўпланса.
(6) Ва, вақтики, денгизлар аланга олиб ёнса.
(7) Ва вақтики, нафслар жуфтлаштирилса. (Яъни, руҳ танага қайтарилиб, икковлари бирлашсалар.)
(8) Ва вақтики, тириклай кўмилган қиздан сўралса.
(9) У нима гуноҳ учун ўлдирилган?
(10) Ва, вақтики, саҳифалар нашр қилинса.
(11) Ва, вақтики, осмон қўпорилса.
(12) Ва, вақтики, жаҳаннам қиздирилса.
(13) Ва, вақтики, жаннат яқинлаштирилса.
(14) Ҳар бир жон нима ҳозирланганини билади.
(15) (Кундузи) махфий бўлувчи(юлдуз)лар билан қасам.
(16) (Кечалари) юрувчи, беркинувчи(юлдуз)лар билан қасам.
(17) Қоронғулиги билан кириб келган кеча билан қасам.
(18) Нафас олиб, кириб келган тонг билан қасам.
(19) Албатта у(Қуръон) карамли Расулнинг сўзидир.
(20) У қувватлидир. Арш эгаси ҳузурида мартабаси олийдир.
(21) Итоат қилинган, омонатли.
(22) Сизнинг соҳибингиз мажнун эмас.
(23) Батаҳқиқ ул ани очиқ-ойдин уфқда кўрди. (Муҳаммад с. а. в. Жиброилни очиқ-ойдин уфқда ўз кўзлари билан асл яратилишида кўрдилар.)
(24) Ва у ғайбга бахил эмас.
(25) Ва у(Қуръон) тошбўрон қилинган шайтоннинг сўзи эмас.
(26) Бас, қаёққа кетмоқдасиз?!
(27) У (Қуръон) оламларга эслатмадан бошқа нарса эмас.
(28) Сизлардан мустақим бўлишни хоҳловчилар учун.
(29) Оламларнинг Роббиси Аллоҳ хоҳламаса, сизлар хоҳлай олмассизлар. (Ҳар бир нарса Аллоҳнинг хоҳишига боғлиқ. Ҳар бир нарса Аллоҳ таолонинг хоҳиши ила бўлади.)
 


اتصل بنا | الملكية الفكرية DCMA | سياسة الخصوصية | Privacy Policy | قيوم المستخدم

آيــــات - القرآن الكريم


© 2022