الحاقة   سورة  : Al-Haaqqa


سورة Sura   الحاقة   Al-Haaqqa
وَجَاءَ فِرْعَوْنُ وَمَن قَبْلَهُ وَالْمُؤْتَفِكَاتُ بِالْخَاطِئَةِ (9) فَعَصَوْا رَسُولَ رَبِّهِمْ فَأَخَذَهُمْ أَخْذَةً رَّابِيَةً (10) إِنَّا لَمَّا طَغَى الْمَاءُ حَمَلْنَاكُمْ فِي الْجَارِيَةِ (11) لِنَجْعَلَهَا لَكُمْ تَذْكِرَةً وَتَعِيَهَا أُذُنٌ وَاعِيَةٌ (12) فَإِذَا نُفِخَ فِي الصُّورِ نَفْخَةٌ وَاحِدَةٌ (13) وَحُمِلَتِ الْأَرْضُ وَالْجِبَالُ فَدُكَّتَا دَكَّةً وَاحِدَةً (14) فَيَوْمَئِذٍ وَقَعَتِ الْوَاقِعَةُ (15) وَانشَقَّتِ السَّمَاءُ فَهِيَ يَوْمَئِذٍ وَاهِيَةٌ (16) وَالْمَلَكُ عَلَىٰ أَرْجَائِهَا ۚ وَيَحْمِلُ عَرْشَ رَبِّكَ فَوْقَهُمْ يَوْمَئِذٍ ثَمَانِيَةٌ (17) يَوْمَئِذٍ تُعْرَضُونَ لَا تَخْفَىٰ مِنكُمْ خَافِيَةٌ (18) فَأَمَّا مَنْ أُوتِيَ كِتَابَهُ بِيَمِينِهِ فَيَقُولُ هَاؤُمُ اقْرَءُوا كِتَابِيَهْ (19) إِنِّي ظَنَنتُ أَنِّي مُلَاقٍ حِسَابِيَهْ (20) فَهُوَ فِي عِيشَةٍ رَّاضِيَةٍ (21) فِي جَنَّةٍ عَالِيَةٍ (22) قُطُوفُهَا دَانِيَةٌ (23) كُلُوا وَاشْرَبُوا هَنِيئًا بِمَا أَسْلَفْتُمْ فِي الْأَيَّامِ الْخَالِيَةِ (24) وَأَمَّا مَنْ أُوتِيَ كِتَابَهُ بِشِمَالِهِ فَيَقُولُ يَا لَيْتَنِي لَمْ أُوتَ كِتَابِيَهْ (25) وَلَمْ أَدْرِ مَا حِسَابِيَهْ (26) يَا لَيْتَهَا كَانَتِ الْقَاضِيَةَ (27) مَا أَغْنَىٰ عَنِّي مَالِيَهْ ۜ (28) هَلَكَ عَنِّي سُلْطَانِيَهْ (29) خُذُوهُ فَغُلُّوهُ (30) ثُمَّ الْجَحِيمَ صَلُّوهُ (31) ثُمَّ فِي سِلْسِلَةٍ ذَرْعُهَا سَبْعُونَ ذِرَاعًا فَاسْلُكُوهُ (32) إِنَّهُ كَانَ لَا يُؤْمِنُ بِاللَّهِ الْعَظِيمِ (33) وَلَا يَحُضُّ عَلَىٰ طَعَامِ الْمِسْكِينِ (34)
الصفحة Page 567
(9) Фиръавн, ундан аввалгилар ва тўнтарилганлар хато қилдилар.
(10) Бас, улар Роббиларининг Расулига осий бўлдилар. Дарҳақиқат, У зот уларни қаттиқ тутишлик билан тутди.
(11) Албатта, Биз сув туғёнга келган пайтда сизларни кемада кўтарганмиз.
(12) Уни сизларга эслатма қилиш учун ва англовчи қулоқлар англаб олиши учун. (Бўлиб ўтган қисса ва ҳодисалар ҳамма учун ўрнак, эслатма, ваъз-насиҳат бўлиши керак.)
(13) Қачонки дудга биргина пуфлашла пуфланса...
(14) Ва еру тоғлар кўтарилиб, бир мартагина силкитилса...
(15) Бас, ўша кунда, воқеа воқеъ бўлибдир.
(16) Ва осмон парчаланса, бас, ўша кунда, у (осмон) беҳолдир.
(17) Ва фаришталар унинг атрофида ва ўша кунда Роббингнинг Аршини саккизтаси кўтариб турадир. (Аллоҳнинг аршини саккизта ёки саккиз турли фаришталар кўтариб турадилар. Арш ўзида иззат, султон ва моликлик маъноларини англатади. Башарият Аршнинг исмини билади, унинг ҳақиқатини Аллоҳнинг Ўзи билади.)
(18) Бас, ўша кунда кўрикдан ўтасизлар, бирорта нарсангиз махфий қолмайдир.
(19) Бас, кимнинг китоби ўнг тарафдан берилса, у, мана, менинг китобимни ўқиб кўринглар...
(20) Албатта, мен ҳисоб-китобимга йўлиқишимга ишонардим, дейдир.
(21) Бас, у розилик ҳаётидадир.
(22) Олий жаннатдадир.
(23) Унинг мевалари яқиндир.
(24) Ўтган кунларда қилган нарсаларингиз туфайли енглар ва ичинглар, ош бўлсин.
(25) Ва аммо кимнинг китоби чап тарафдан берилса, у, вой шўрим, кошки менга китобим берилмаса эди.
(26) Ва ҳисоб-китоб қандоқлигини билмасам эди.
(27) Қани (бу дунёдаги ўлим) охиргиси бўлса эди.
(28) Молу мулким мени сақлаб қола олмади.
(29) Менинг султоним ҳам ҳалок бўлди, дейдир. (Мулку султоним, мансабу обрўйим, насабу хасабим ҳамма ҳаммаси ҳалок бўлди.)
(30) Тутинглар уни ва кишанланглар уни!!!
(31) Сўнгра жаҳаннамга солинглар уни!!!
(32) Сўнгра етмиш қулочли занжирга киритинг уни!!!
(33) Чунки у улуғ Аллоҳга иймон келтирмаган эди.
(34) Ва мискинларга таом беришга қизиқтирмаган эди. (Мискинларга таом беришга қизиқтирмаслик шунчаликка олиб келса, имкони бўлса туриб уларга таом бермаслик қанчалик гуноҳ экан–буни китобхоннинг ўзи фаҳмлайверсин.)
 


اتصل بنا | الملكية الفكرية DCMA | سياسة الخصوصية | Privacy Policy | قيوم المستخدم

آيــــات - القرآن الكريم


© 2022