الشعراء   سورة  : Ash-Shu'araa


سورة Sura   الشعراء   Ash-Shu'araa
مَا أَغْنَىٰ عَنْهُم مَّا كَانُوا يُمَتَّعُونَ (207) وَمَا أَهْلَكْنَا مِن قَرْيَةٍ إِلَّا لَهَا مُنذِرُونَ (208) ذِكْرَىٰ وَمَا كُنَّا ظَالِمِينَ (209) وَمَا تَنَزَّلَتْ بِهِ الشَّيَاطِينُ (210) وَمَا يَنبَغِي لَهُمْ وَمَا يَسْتَطِيعُونَ (211) إِنَّهُمْ عَنِ السَّمْعِ لَمَعْزُولُونَ (212) فَلَا تَدْعُ مَعَ اللَّهِ إِلَٰهًا آخَرَ فَتَكُونَ مِنَ الْمُعَذَّبِينَ (213) وَأَنذِرْ عَشِيرَتَكَ الْأَقْرَبِينَ (214) وَاخْفِضْ جَنَاحَكَ لِمَنِ اتَّبَعَكَ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ (215) فَإِنْ عَصَوْكَ فَقُلْ إِنِّي بَرِيءٌ مِّمَّا تَعْمَلُونَ (216) وَتَوَكَّلْ عَلَى الْعَزِيزِ الرَّحِيمِ (217) الَّذِي يَرَاكَ حِينَ تَقُومُ (218) وَتَقَلُّبَكَ فِي السَّاجِدِينَ (219) إِنَّهُ هُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ (220) هَلْ أُنَبِّئُكُمْ عَلَىٰ مَن تَنَزَّلُ الشَّيَاطِينُ (221) تَنَزَّلُ عَلَىٰ كُلِّ أَفَّاكٍ أَثِيمٍ (222) يُلْقُونَ السَّمْعَ وَأَكْثَرُهُمْ كَاذِبُونَ (223) وَالشُّعَرَاءُ يَتَّبِعُهُمُ الْغَاوُونَ (224) أَلَمْ تَرَ أَنَّهُمْ فِي كُلِّ وَادٍ يَهِيمُونَ (225) وَأَنَّهُمْ يَقُولُونَ مَا لَا يَفْعَلُونَ (226) إِلَّا الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ وَذَكَرُوا اللَّهَ كَثِيرًا وَانتَصَرُوا مِن بَعْدِ مَا ظُلِمُوا ۗ وَسَيَعْلَمُ الَّذِينَ ظَلَمُوا أَيَّ مُنقَلَبٍ يَنقَلِبُونَ (227)
الصفحة Page 376
(207) Ўша ҳузурланиб юрган нарсалари нимага асқотур?!
(208) Биз бирон шаҳар-қишлоқни ҳалок қилган бўлсак, албатта, унинг огоҳлантиргувчилари бўлган.
(209) Эслатма бўлиши учундир. Биз зулм қилгувчи бўлмасдик.
(210) У(Қуръон)ни шайтонлар олиб тушганлари йўқ. (Мушриклар даъво қилаётганларидек, Қуръонни шайтонлар олиб тушганлари йўқ. Уларнинг бу гаплари бўҳтондан иборат.)
(211) Бунга уларнинг имконлари йўқ ва унга қодир ҳам эмаслар.
(212) Албатта, улар эшитишдан четлатилгандирлар.
(213) Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳга илтижо қилма. Йўқса, азобланганлардан бўлурсан. (Пайғамбарнинг (с. а. в.) Аллоҳга ширк келтиришлари мутлақо мумкин эмас. Аммо бу оятда ширкнинг нақадар улкан гуноҳ эканлигини англатиш учун фаразан шу маъно келтирилган. Пайғамбардек (с. а. в.) зот ширк келтириб, азобдан қутула билмаса, бошқаларнинг ҳоли нима бўлишини билиб олиш қийин эмас.)
(214) Ва яқин қариндошларингни огоҳлантир.
(215) Ва сенга эргашган мўминларга қанотингни пастлат.
(216) Бас, агар улар сенга исён қилсалар: «Мен сиз қилаётган амаллардан безорман», дегин.
(217) Ва азиз ва меҳрибон зотга таваккал қил;
(218) Сени қоим бўлганингда кўрадиган.
(219) Ва сажда қилгувчилар ичида ҳаракатланишингни (кўрадиган) зотга. (Яъни, ёлғизлигингни ҳам, намозда қоим бўлганингни, шунингдек, мўминлар ичида турли ишларга бош бўлиб юрганингни ҳам кўриб турадиган зотга–Аллоҳга таваккал қил.)
(220) Албатта, Унинг Ўзи ўта эшитгувчи ва ўта билгувчи зотдир.
(221) Сизларга шайтонлар кимга тушишини айтиб берайми?
(222) Улар ўта уйдирмачи ва ўта гуноҳкорларга тушурлар.
(223) Улар (шайтонларга) қулоқ осарлар. Ва уларнинг кўплари ёлғончилардир.
(224) Ва шоирларга гумроҳлар эргашур.
(225) Уларнинг ҳар водийда дайдишини.
(226) Ва ўзлари қилмайдиган ишларни айтишини кўрмадингми?
(227) Магар иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганлар, Аллоҳни кўп зикр этганлар ва мазлум бўлганларидан кейин нусрат қозонганлар (ундай эмаслар). Зулм қилганлар эса, тезда қайси ағдарилиш жойига ағдарилишларини билурлар. (Ҳамма шоир ҳам ҳар водийда дайдийдиган, беамал гапирадиган бўлавермас экан. Агар шоир иймонли, яхши амалли, Аллоҳни кўп эсга оладиган, ўзини хор қилмай, ҳаққини таниган, золимлар устидан ғолиб келадиган бўлса, Аллоҳнинг розилигини топган шоир бўлиши мумкин.)
 


اتصل بنا | الملكية الفكرية DCMA | سياسة الخصوصية | Privacy Policy | قيوم المستخدم

آيــــات - القرآن الكريم


© 2022