النصر   سورة  : An-Nasr


سورة Sura   النصر   An-Nasr
الصفحة Page 603
الكافرون Al-Kaafiroon
(1) Айт: «Эй кофирлар!
(2) Мен сиз ибодат қилган нарсаларга ибодат қилмасман.
(3) Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиганга ибодат қилувчимассиз.
(4) Ва мен сиз ибодат қилган нарсага ибодат қилувчимасман.
(5) Ва сиз ҳам мен ибодат қилганга ибодат қилувчимассиз.
(6) Сизга ўз динингиз, менга ўз диним. (Бу сурада Ислом эълон қилган ақида эркинлиги ўз аксини топган. 1400 йил аввал эълон қилинган бу ҳуррият оёқ ости қилинганда, инсоният улкан зарарлар тортди.)
النصر An-Nasr
(1) Вақтики, Аллоҳнинг нусрати ва фатҳ келса...
(2) Ва одамларнинг Аллоҳнинг динига тўп-тўп бўлиб кираётганини кўрсанг...
(3) Бас, Роббингни поклаб ёд эт ва Унга истиғфор айт. Албатта, У тавбаларни кўплаб қабул этувчидир.
المسد Al-Masad
(1) Абу Лаҳабнинг икки қўли ҳалок бўлсин, ҳалок!
(2) Унга моли ва касб қилган нарсалари фойда бермади.
(3) У тезда чўғи қизиб турган ўтга киради.
(4) Ва унинг хотини, ўтин кўтарган аёл ҳам.
(5) У(аёл)нинг бўйнида эшилган арқон бор ҳолда.
 


اتصل بنا | الملكية الفكرية DCMA | سياسة الخصوصية | Privacy Policy | قيوم المستخدم

آيــــات - القرآن الكريم


© 2022