(16) Албатта, инсонни Биз яратганмиз ва унинг нафси нимани васваса қилишини ҳам биламиз. Ва Биз унга жон томиридан ҳам яқинмиз.
(17) Зотан икки кутиб олувчи ўнгда ва чапда ўтирган ҳолларида кутиб олурлар.
(18) У бирор сўз айтмас, магар ҳузурида (фаришта) ҳозиру нозир.
(19) Ўлимнинг мастлиги (талвасаси) ҳақиқат бўлиб келди. Сен қочиб юрган нарса шулдир.
(20) Ва сур ҳам чалинди. Бу қўрқитилган кундир.
(21) Ва ҳар бир жон ҳайдагувчи ва гувоҳлик берувчи билан келди. (Яъни, қиёматда ҳар бир жон билан уни маҳшаргоҳга ҳайдовчи фаришта ва бу дунёда қилган ишларга гувоҳлик берувчи фаришта бирга келади. Эҳтимол, бу дунёда унга вакил қилинган икки фаришта шулардир.)
(22) Албатта, сен бундан ғафлатда эдинг. Бас, Биз сенинг пардангни очдик ва бугун кўзинг ўткирдир.
(23) Ва унинг «яқини»: «Мана, бу мендаги тайёр нарса», деди.
(24) Ҳар бир қайсарни, кофирни жаҳаннамга ташланг!
(25) Яхшиликни ман қилувчини, тажовузкорни, шак келтирувчини!
(26) Аллоҳ билан бирга бошқани илоҳ қилиб олганни шиддатли азобга ташланг!
(27) Унинг «яқини»: «Роббимиз, уни мен туғёнга кетгазганим йўқ, лекин унинг ўзи узоқ залолатда бўлди», дер.
(28) У зот: «Менинг ҳузуримда тортишманглар, сизларга азоб ваъдасини тақдим қилувдим.
(29) Менинг ҳузуримда гап ўзгармас ва Мен бандаларга зулм қилгувчи эмасман», деди.
(30) «Бугун жаҳаннамга тўлдингми?» десак, у: « яна қўшимча борми?» дер.
(31) Ва жаннат тақводорларга узоқ бўлмаган жойга яқинлаштирилди.
(32) Бу сизга ваъда қилинган нарсадир. Ҳар бир сертавбага ва сақловчига.
(33) Роҳмандан ғоибдан қўрққан ва саломат қалб ила келган кимсасага.
(34) Унга саломат бўлган ҳолда кирингиз. Бу мангулик кунидир» (дейилди).
(35) У ерда нима хоҳласалар, уларникидир. Ва ҳузуримизда зиёдаси бор. (Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом: »Агар мўмин киши жаннатда фарзанд хоҳласа, унинг ҳомиласи, туғилиши, ўсиши бир соатда бўлади», деганлар. «Ва ҳузуримизда зиёдаси бор»— Аллоҳ таолонинг жамолига назар солиш бахтидир, деган ривоят ҳам бор.)