الحديد   سورة  : Al-Hadid


سورة Sura   الحديد   Al-Hadid
إِنَّهُ لَقُرْآنٌ كَرِيمٌ (77) فِي كِتَابٍ مَّكْنُونٍ (78) لَّا يَمَسُّهُ إِلَّا الْمُطَهَّرُونَ (79) تَنزِيلٌ مِّن رَّبِّ الْعَالَمِينَ (80) أَفَبِهَٰذَا الْحَدِيثِ أَنتُم مُّدْهِنُونَ (81) وَتَجْعَلُونَ رِزْقَكُمْ أَنَّكُمْ تُكَذِّبُونَ (82) فَلَوْلَا إِذَا بَلَغَتِ الْحُلْقُومَ (83) وَأَنتُمْ حِينَئِذٍ تَنظُرُونَ (84) وَنَحْنُ أَقْرَبُ إِلَيْهِ مِنكُمْ وَلَٰكِن لَّا تُبْصِرُونَ (85) فَلَوْلَا إِن كُنتُمْ غَيْرَ مَدِينِينَ (86) تَرْجِعُونَهَا إِن كُنتُمْ صَادِقِينَ (87) فَأَمَّا إِن كَانَ مِنَ الْمُقَرَّبِينَ (88) فَرَوْحٌ وَرَيْحَانٌ وَجَنَّتُ نَعِيمٍ (89) وَأَمَّا إِن كَانَ مِنْ أَصْحَابِ الْيَمِينِ (90) فَسَلَامٌ لَّكَ مِنْ أَصْحَابِ الْيَمِينِ (91) وَأَمَّا إِن كَانَ مِنَ الْمُكَذِّبِينَ الضَّالِّينَ (92) فَنُزُلٌ مِّنْ حَمِيمٍ (93) وَتَصْلِيَةُ جَحِيمٍ (94) إِنَّ هَٰذَا لَهُوَ حَقُّ الْيَقِينِ (95) فَسَبِّحْ بِاسْمِ رَبِّكَ الْعَظِيمِ (96)
الحديد Al-Hadid
سَبَّحَ لِلَّهِ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ۖ وَهُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ (1) لَهُ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ۖ يُحْيِي وَيُمِيتُ ۖ وَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ (2) هُوَ الْأَوَّلُ وَالْآخِرُ وَالظَّاهِرُ وَالْبَاطِنُ ۖ وَهُوَ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ (3)
الصفحة Page 537
(77) Албатта, у Қуръони каримдир.
(78) У сақланган китобдадир.
(79) Уни фақат покланганларгина ушлайдир.
(80) У оламларнинг Роббисидан туширилгандир.
(81) Бас, сизлар мана шу сўз(Қуръон)га бепарволик қиласизларми?!
(82) Ва ёлғонга чиқаришни ризқ қилиб оласизларми?! (Яъни, иймон келтириш лозим бўлган нарсаларга ишонмасликни ўз насибангиз қилиб оласизларми?)
(83) Жонингиз ҳалқумга келиб қолса-чи?!
(84) Ҳолбуки, ўша вақтда ўзларингиз қараб турган бўласизлар.
(85) Биз эса, сиздан кўра унга яқинмиз, аммо сизлар кўрмайсизлар. (Яъни, Аллоҳнинг Ўз бандасига қанчалар яқинлигини англамайсизлар. Ўлаётган одамга Аллоҳ таоло унинг устида турган қариндошидан кўра яқинроқ бўлади.)
(86) Агар сиз ҳисоб бермас бўлсангиз.
(87) У(жон)ни ўрнига қайтаринг-чи! Агар ростгўй бўлсангиз!
(88) Агар, у муқарраблардан бўлса.
(89) Роҳатда, фароғатда ва сернеъмат жаннатдадир.
(90) Агар ўнг тараф эгаларидан бўлса.
(91) Бас, «Сенга ўнг тараф эгаларидан Салом»дир.
(92) Ва агар ёлғонга чиқарувчилардан, гумроҳлардан бўлса.
(93) Бас, ўта қайноқ сувдан зиёфатдир.
(94) Ва дўзахга киришдир.
(95) Албатта, ушбуочиқ-ойдин ҳақиқатдир.
(96) Бас, улуғ Роббинг исмини поклаб ёд эт!
الحديد Al-Hadid
(1) Осмонлардаги ва ердаги нарсалар Аллоҳга тасбиҳ айтди. Ва У азиз ва ҳакимдир.
(2) Осмонлару ернинг мулки Уникидир. У тирилтирур ва ўлдирур ва У ҳар бир нарсага қодирдир.
(3) У аввал ва охир, ошкор ва пинҳондир. Ва У ҳар бир нарсани билувчидир. («Аввал»-У барча мавжудотлар йўқлигида бор эди. «Охир»-У ҳамма нарса йўқ бўлиб кетганда ҳам Ўзи қолади. «Ошкор»-Унинг мавжудлиги ошкор, очиқ-ойдиндир. «Зоҳир»-У ҳамма нарсадан-устундир. «Пинҳон»-У кўзга кўринмайди. Ҳаммадан пинҳон - махфий нарсаларни билиб турувчидир.
 


اتصل بنا | الملكية الفكرية DCMA | سياسة الخصوصية | Privacy Policy | قيوم المستخدم

آيــــات - القرآن الكريم


© 2022