العلق   سورة  : Al-Alaq


سورة Sura   العلق   Al-Alaq
التين At-Tin
بِّسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ وَالتِّينِ وَالزَّيْتُونِ (1) وَطُورِ سِينِينَ (2) وَهَٰذَا الْبَلَدِ الْأَمِينِ (3) لَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنسَانَ فِي أَحْسَنِ تَقْوِيمٍ (4) ثُمَّ رَدَدْنَاهُ أَسْفَلَ سَافِلِينَ (5) إِلَّا الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ فَلَهُمْ أَجْرٌ غَيْرُ مَمْنُونٍ (6) فَمَا يُكَذِّبُكَ بَعْدُ بِالدِّينِ (7) أَلَيْسَ اللَّهُ بِأَحْكَمِ الْحَاكِمِينَ (8)
العلق Al-Alaq
اقْرَأْ بِاسْمِ رَبِّكَ الَّذِي خَلَقَ (1) خَلَقَ الْإِنسَانَ مِنْ عَلَقٍ (2) اقْرَأْ وَرَبُّكَ الْأَكْرَمُ (3) الَّذِي عَلَّمَ بِالْقَلَمِ (4) عَلَّمَ الْإِنسَانَ مَا لَمْ يَعْلَمْ (5) كَلَّا إِنَّ الْإِنسَانَ لَيَطْغَىٰ (6) أَن رَّآهُ اسْتَغْنَىٰ (7) إِنَّ إِلَىٰ رَبِّكَ الرُّجْعَىٰ (8) أَرَأَيْتَ الَّذِي يَنْهَىٰ (9) عَبْدًا إِذَا صَلَّىٰ (10) أَرَأَيْتَ إِن كَانَ عَلَى الْهُدَىٰ (11) أَوْ أَمَرَ بِالتَّقْوَىٰ (12) أَرَأَيْتَ إِن كَذَّبَ وَتَوَلَّىٰ (13) أَلَمْ يَعْلَم بِأَنَّ اللَّهَ يَرَىٰ (14) كَلَّا لَئِن لَّمْ يَنتَهِ لَنَسْفَعًا بِالنَّاصِيَةِ (15) نَاصِيَةٍ كَاذِبَةٍ خَاطِئَةٍ (16) فَلْيَدْعُ نَادِيَهُ (17) سَنَدْعُ الزَّبَانِيَةَ (18) كَلَّا لَا تُطِعْهُ وَاسْجُدْ وَاقْتَرِب ۩ (19)
الصفحة Page 597
التين At-Tin
(1) Анжир билан қасам ва зайтун билан қасам.
(2) Ва Тури Сийно билан қасам.
(3) Ва мана бу, эминлик юрти (Макка) билан қасам.
(4) Батаҳқиқ, Биз инсонни энг яхши суратда яратдик.
(5) Сўнгра уни асфала сафилинга қайтардик. (Инсон Яратганига ибодатда бўлса, фариштадан ҳам афзалроқ мартабага эришди. Аммо ҳавои нафси, ҳайвоний хирслари ақлидан устун келиб нафснинг айтганидан юрадиган бўлса, ҳайвондан ҳам баттар ҳолатга тушади. Ана ўшанда асфала сафилинни кўраверади.)
(6) Магар иймон келтирганлар ва яхши амаллар қилганларга миннатсиз ва узлуксиз ажрлар бордир.
(7) Бас, сени нима охиратни ёлғонга чиқаришга олиб келади (эй кофир)?
(8) Аллоҳ ҳукм қилгувчиларнинг энг ҳикматлиси эмасми?!
العلق Al-Alaq
(1) Яратган Роббинг номи билан ўқи.
(2) У инсонни алақдан яратди.
(3) Ўқи! Ва Роббинг энг карамлидир!
(4) У қалам билан илм ўргатгандир.
(5) У инсонга у билмаган нарсани ўргатди.
(6) Йўқ! Албатта инсон туғёнга кетадир.
(7) Ўзини бой кўргани учун.
(8) Албатта, қайтиб бориш Роббингадир.
(9) Қайтарганни кўрдингми?!
(10) Бандани намоз ўқиётганида?! (Макка мушриклари раҳбари Абу Жаҳл, Муҳаммадни Каъба ёнида намоз ўқиётганини кўрсам, бўйнидан оёғим билан босаман, деган экан. Шунга биноан бу оятлардаги намоз ўқувчидан мурод Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, намоздан қайтарувчи эса Абу Жаҳлдир.)
(11) Айт-чи, агар ўша ҳидоятда бўлса.
(12) Ёки тақвога амр қилса.
(13) Айт-чи, ўша ёлғонга чиқарса ва юз ўгирса.
(14) Албатта Аллоҳ уни кўришини билмасми?!
(15) Йўқ! Агар қайтмаса, пешонасидан шиддатла тутамиз.
(16) Ёлғончи, хатокор пешонасидан.
(17) Бас, ўз тўпини чақирсин.
(18) Биз ҳам забонияларни чақирамиз. (Яъни, дўзахийларни азобловчи фаришталарни.)
(19) Йўқ! Сен унга итоат қилма! Сажда қил ва қурбат ҳосил қил. (Ушбу оят сажда оятларидандир. Имом Муслим улкан саҳобий Абу Ҳурайра р. а. дан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банда Аллоҳга энг яқин бўлган пайти–сажда пайтидир, у пайтда дуони кўп қилинглар», –деганлар.)
 


اتصل بنا | الملكية الفكرية DCMA | سياسة الخصوصية | Privacy Policy | قيوم المستخدم

آيــــات - القرآن الكريم


© 2022