(15) У(ўт)га бадбахтдан бошқа ҳеч ким кирмас.
(16) Ўша ёлғонга чиқарган ва юз ўгирган эди.
(17) Ва албатта, ундан тақводор банда четда қолади.
(18) У бойлигини сарфлайди ва ўзини поклайди.
(19) Унда бирор кишининг қайтарилиши лозим яхшилиги йўқ эди.
(20) Фақатгина олий мақом Роббисининг розилигини сўраб қилади.
(21) Ва у албатта тезда рози бўлади.
الضحى Ad-Dhuhaa
(1) Чошгоҳ билан қасам.
(2) Сукунатга чўмган тун билан қасам.
(3) Роббинг сени тарк қилмади ва ғазаб ҳам қилмади. (Ушбу ояти карима мушриклар, Муҳаммаднинг Роббиси унга ғазаб қилди, уни тарк этди, деб гап тарқатганларида раддия сифатида тушгандир.)
(4) Ва, албатта, охират сен учун бу дунёдан яхшидир.
(5) Ва тезда Роббинг сенга ато қиладир ва сен рози бўлурсан.
(6) У сени етим топиб, жойлаб қўймадими?
(7) Ва У сени ҳайрон топиб, ҳидоятга бошламадими?
(8) Ва У сени камбағал топиб, бой қилмадими?
(9) Аммо етимга қаҳр қилма.
(10) Ва, аммо, «соил»га зажр қилма. («Соил» келганда–бирор нарсаси бўлса бериши, бўлмаса яхши муомала қилиши керак.)
(11) Ва, аммо, Роббингнинг берган неъмати ҳақида сўзла.
الشرح Ash-Sharh
(1) Сенинг кўксингни кенг қилиб қўймадикми?
(2) Ва сенинг юкингни енгиллатмадикми?
(3) У сенинг елкангни босиб турган эди.
(4) Ва сенинг зикрингни юқори кўтардик.
(5) Бас, албатта, бир қийинчилик билан осончилик бордир.
(6) Албатта, бир қийинчилик билан осончилик бордир.
(7) Фориғ бўлсанг, ибодатига урингин.
(8) Ва фақат Роббингга рағбат қил.