الممتحنة   سورة  : Al-Mumtahana


سورة Sura   الممتحنة   Al-Mumtahana
يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ إِذَا جَاءَكَ الْمُؤْمِنَاتُ يُبَايِعْنَكَ عَلَىٰ أَن لَّا يُشْرِكْنَ بِاللَّهِ شَيْئًا وَلَا يَسْرِقْنَ وَلَا يَزْنِينَ وَلَا يَقْتُلْنَ أَوْلَادَهُنَّ وَلَا يَأْتِينَ بِبُهْتَانٍ يَفْتَرِينَهُ بَيْنَ أَيْدِيهِنَّ وَأَرْجُلِهِنَّ وَلَا يَعْصِينَكَ فِي مَعْرُوفٍ ۙ فَبَايِعْهُنَّ وَاسْتَغْفِرْ لَهُنَّ اللَّهَ ۖ إِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ (12) يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَوَلَّوْا قَوْمًا غَضِبَ اللَّهُ عَلَيْهِمْ قَدْ يَئِسُوا مِنَ الْآخِرَةِ كَمَا يَئِسَ الْكُفَّارُ مِنْ أَصْحَابِ الْقُبُورِ (13)
الصف As-Saff
سَبَّحَ لِلَّهِ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ ۖ وَهُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ (1) يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لِمَ تَقُولُونَ مَا لَا تَفْعَلُونَ (2) كَبُرَ مَقْتًا عِندَ اللَّهِ أَن تَقُولُوا مَا لَا تَفْعَلُونَ (3) إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الَّذِينَ يُقَاتِلُونَ فِي سَبِيلِهِ صَفًّا كَأَنَّهُم بُنْيَانٌ مَّرْصُوصٌ (4) وَإِذْ قَالَ مُوسَىٰ لِقَوْمِهِ يَا قَوْمِ لِمَ تُؤْذُونَنِي وَقَد تَّعْلَمُونَ أَنِّي رَسُولُ اللَّهِ إِلَيْكُمْ ۖ فَلَمَّا زَاغُوا أَزَاغَ اللَّهُ قُلُوبَهُمْ ۚ وَاللَّهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الْفَاسِقِينَ (5)
الصفحة Page 551
(12) Эй Набий! Агар мўминалар сенга Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмаслик, ўғрилик қилмаслик, зино қилмаслик, болаларини ўлдирмаслик, қўллари ва оёқлари орасидан бўҳтон тўқиб келтирмаслик ва сенга яхшилик ишда исён қилмасликка байъат қилиб келсалар, уларнинг байъатини қабул қил. Ва Аллоҳдан уларнинг гуноҳини кечишни сўра. Албатта, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи ва меҳрибондир. (Аҳднома (байъат) бериш - Ислом раҳбарига ўзининг содиқлигини баён қилиб ваъда беришдир. Пайғамбар алайҳиссалом эр мусулмонлардан авваллари аҳднома олган эдилар. Аёллардан эса ушбу оят тушгандан сўнг ола бошлаганлар.)
(13) Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг ғазабига учраган қавмни дўст тутманглар. Кофирлар қабр эгаларидан умид узганларидек, улар ҳам охиратдан умид узганлар.
الصف As-Saff
(1) Осмонлару ердаги барча нарсалар Аллоҳга тасбиҳ айтадир. У зот ғолиб ва ҳикмат эгасидир.
(2) Эй иймон келтирганлар! Нима учун қилмаган нарсангизни гапирасиз.
(3) Қилмаган нарсангизни гапиришингиз Аллоҳнинг наздида қаттиқ ёмон кўрилгандир. (Жиҳод фарз қилинишидан аввал бир гуруҳ мўминлар, агар Аллоҳ таоло бизни Ўзи энг суядиган амалга буюрганда эди, уни бажариб улкан савобларга эришардик, деб орзу қилиб юришарди. Шунда Аллоҳ Пайғамбар алайҳиссаломга ваҳий юбориб, жиҳодни фарз қилди, аммо аввал гапириб юрганларга бу амр машаққатли туюлди, оғир ботди. Шундан сўнг Аллоҳ таоло юқоридаги оятларни тушириб, уларни огоҳлантирди. Бундан камида иккита ибрат чиқади: биринчиси - жиҳод Аллоҳ нақадар суйган амаллардан эканини ҳамда иккинчиси - айтганига амал қилиш энг олий даражадаги мартаба эканини биламиз. Бу гаплар ҳар бир ислом умматига тегишлидир. Қайси уммат - миллат шунга амал қилса, Аллоҳ олдида улкан савобга, ҳаётда эса улкан тараққиётга эришади.)
(4) Албатта, Аллоҳ Ўз йўлида худди жипс бинодек бўлиб, сафда туриб уруш қиладиганларни яхши кўрадир. (Аллоҳ таоло мўминлар жамиятини доимо бирдам, ҳамфикр ва жипслашган бўлишини хоҳлайди. Бу оятда эса урушда ҳам бирдам бўлишга, жипслашиб, душманни бир жабҳа бўлиб қарши олишга буюрмоқда.)
(5) Мусо ўз қавмига: «Эй қавмим, Аллоҳнинг Расули эканимни билиб туриб, яна нима учун менга озор берасиз», деганини эсла. Улар (ҳақдан) бурилган эдилар Аллоҳ уларнинг қалбини буриб қўйди. Аллоҳ фосиқ қавмларни ҳидоят қилмас.
 


اتصل بنا | الملكية الفكرية DCMA | سياسة الخصوصية | Privacy Policy | قيوم المستخدم

آيــــات - القرآن الكريم


© 2022