الدخان   سورة  : Ad-Dukhaan


سورة Sura   الدخان   Ad-Dukhaan
إِنَّ يَوْمَ الْفَصْلِ مِيقَاتُهُمْ أَجْمَعِينَ (40) يَوْمَ لَا يُغْنِي مَوْلًى عَن مَّوْلًى شَيْئًا وَلَا هُمْ يُنصَرُونَ (41) إِلَّا مَن رَّحِمَ اللَّهُ ۚ إِنَّهُ هُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ (42) إِنَّ شَجَرَتَ الزَّقُّومِ (43) طَعَامُ الْأَثِيمِ (44) كَالْمُهْلِ يَغْلِي فِي الْبُطُونِ (45) كَغَلْيِ الْحَمِيمِ (46) خُذُوهُ فَاعْتِلُوهُ إِلَىٰ سَوَاءِ الْجَحِيمِ (47) ثُمَّ صُبُّوا فَوْقَ رَأْسِهِ مِنْ عَذَابِ الْحَمِيمِ (48) ذُقْ إِنَّكَ أَنتَ الْعَزِيزُ الْكَرِيمُ (49) إِنَّ هَٰذَا مَا كُنتُم بِهِ تَمْتَرُونَ (50) إِنَّ الْمُتَّقِينَ فِي مَقَامٍ أَمِينٍ (51) فِي جَنَّاتٍ وَعُيُونٍ (52) يَلْبَسُونَ مِن سُندُسٍ وَإِسْتَبْرَقٍ مُّتَقَابِلِينَ (53) كَذَٰلِكَ وَزَوَّجْنَاهُم بِحُورٍ عِينٍ (54) يَدْعُونَ فِيهَا بِكُلِّ فَاكِهَةٍ آمِنِينَ (55) لَا يَذُوقُونَ فِيهَا الْمَوْتَ إِلَّا الْمَوْتَةَ الْأُولَىٰ ۖ وَوَقَاهُمْ عَذَابَ الْجَحِيمِ (56) فَضْلًا مِّن رَّبِّكَ ۚ ذَٰلِكَ هُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ (57) فَإِنَّمَا يَسَّرْنَاهُ بِلِسَانِكَ لَعَلَّهُمْ يَتَذَكَّرُونَ (58) فَارْتَقِبْ إِنَّهُم مُّرْتَقِبُونَ (59)
الصفحة Page 498
(40) Албатта, ажратиш куни барчалари учун белгиланган вақтдир. («Ажратиш куни» қиёматнинг номларидан бири. У кунда ҳақ ботилдан, мўминни кофирдан, яхши ёмондан ажратилади. Шунинг учун ҳам « ажратиш куни « деб номланган. Ана ўша кун ҳамманинг қайта тирилиши ва тўпланиши учун белгиланган вақтдир.)
(41) У кунда дўст дўстга бирон нарсада асқотмас ва уларга ёрдам ҳам берилмас.
(42) Магар кимга Аллоҳ раҳм қилсагина (ёрдам берилур). Албатта, У азиз ва ўта раҳмли зотдир. (Азиз ва раҳимли сифати ила мўмин-мусулмон, тақводор бандаларига раҳм қилади, ёрдам беради.)
(43) Албатта, Заққум дарахти.
(44) Гуноҳкорлар таомидир.
(45) У худди эритилган маъдандек қоринларда қайнайдир.
(46) Қайноқ сувнинг қайнашига ўхшайдир. (Дўзахилар қоринлари очса, нима ейишади? Уларга қоринлари очганида таом учун Заққум дарахтининг меваси берилади. Заққум аччиқлиги ва заҳарлилиги билан оғизларда зарбулмасал бўлиб кетган. Ана ўша заҳар гуноҳкорларга таом бўлади, қоринларида эритилган маъдан, темир ёки мисдек ёхуд доғ қилинаётган ёғдек қайнаб туради. У худди сувдек қайнайди.)
(47) Уни тутиб, жаҳиймнинг ўртасига судраб олиб боринглар!
(48) Сўнгра боши устидан қайноқ сув азобини қуйинглар!
(49) Тотиб кўр! Албатта, сен ўзинг «азизу мукаррамсан»!
(50) Албатта, бу сиз (бўлишида) шубҳа қилиб юрган нарсадир!
(51) Албатта, тақводорлар омонлик жойида.
(52) Боғу роғлар ва булоқларда бўлурлар.
(53) Улар шойи ипак киюрлар, бир-бирларига юзма-юз ҳолда (ўлтирурлар).
(54) Ана шундай! Ва Биз уларни ҳури ийнларга уйлантирдик.
(55) Улар у ерда омонлик ҳолларида турли меваларни чақирурлар.
(56) Улар у ерда биринчи ўлимдан бошқа ўлимни тотмаслар. У зот уларни жаҳийм азобидан сақлар. (Яъни, тақводорлар бу дунёдан у дунёга ўтишда тотган ўлимдан бошқа ўлимни тотмайдилар, жаннатда абадий тирик қоладилар. Ҳамда Аллоҳ таоло уларни дўзах азобидан сақлайди.)
(57) Бу Роббингдан бўлган фазлдир. Ана шу улкан ютуқдир.
(58) Бас, албатта, Биз у(Қуръон)ни сенинг тилинг ила осонлаштирдик. Шоядки эсласалар.
(59) Бас, кутиб тур. Улар ҳам кутгувчидирлар.
 


اتصل بنا | الملكية الفكرية DCMA | سياسة الخصوصية | Privacy Policy | قيوم المستخدم

آيــــات - القرآن الكريم


© 2022