الأحقاف   سورة  : Al-Ahqaf


سورة Sura   الأحقاف   Al-Ahqaf
وَبَدَا لَهُمْ سَيِّئَاتُ مَا عَمِلُوا وَحَاقَ بِهِم مَّا كَانُوا بِهِ يَسْتَهْزِئُونَ (33) وَقِيلَ الْيَوْمَ نَنسَاكُمْ كَمَا نَسِيتُمْ لِقَاءَ يَوْمِكُمْ هَٰذَا وَمَأْوَاكُمُ النَّارُ وَمَا لَكُم مِّن نَّاصِرِينَ (34) ذَٰلِكُم بِأَنَّكُمُ اتَّخَذْتُمْ آيَاتِ اللَّهِ هُزُوًا وَغَرَّتْكُمُ الْحَيَاةُ الدُّنْيَا ۚ فَالْيَوْمَ لَا يُخْرَجُونَ مِنْهَا وَلَا هُمْ يُسْتَعْتَبُونَ (35) فَلِلَّهِ الْحَمْدُ رَبِّ السَّمَاوَاتِ وَرَبِّ الْأَرْضِ رَبِّ الْعَالَمِينَ (36) وَلَهُ الْكِبْرِيَاءُ فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ۖ وَهُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ (37)
الأحقاف Al-Ahqaf
حم (1) تَنزِيلُ الْكِتَابِ مِنَ اللَّهِ الْعَزِيزِ الْحَكِيمِ (2) مَا خَلَقْنَا السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ وَمَا بَيْنَهُمَا إِلَّا بِالْحَقِّ وَأَجَلٍ مُّسَمًّى ۚ وَالَّذِينَ كَفَرُوا عَمَّا أُنذِرُوا مُعْرِضُونَ (3) قُلْ أَرَأَيْتُم مَّا تَدْعُونَ مِن دُونِ اللَّهِ أَرُونِي مَاذَا خَلَقُوا مِنَ الْأَرْضِ أَمْ لَهُمْ شِرْكٌ فِي السَّمَاوَاتِ ۖ ائْتُونِي بِكِتَابٍ مِّن قَبْلِ هَٰذَا أَوْ أَثَارَةٍ مِّنْ عِلْمٍ إِن كُنتُمْ صَادِقِينَ (4) وَمَنْ أَضَلُّ مِمَّن يَدْعُو مِن دُونِ اللَّهِ مَن لَّا يَسْتَجِيبُ لَهُ إِلَىٰ يَوْمِ الْقِيَامَةِ وَهُمْ عَن دُعَائِهِمْ غَافِلُونَ (5)
الصفحة Page 502
(33) Ва уларга қилган амалларининг ёмонликлари ўзларига аён бўлди ва уларни ўзлари истеҳзо қилиб юрган нарса ўраб олди. Уларга куфр ва исёнлари учун бериладиган жазо аниқ кўринди ва ўзларича, охират азоби ҳам бўлармиди, деб истеҳзо қилиб юрган азоб уларни ўраб олди.
(34) «Бугунги кунда худди сиз ушбу кунингизга рўбарў бўлишни унутганингиздек, Биз ҳам сизни унутурмиз. Жойингиз жаҳаннамдир ва сизларга ҳеч ёрдамчилар йўқ.
(35) Бундай бўлишингиз, албатта, сизнинг Аллоҳнинг оятларини масхара қилиб олганингиз ва сизни дунё ҳаёти ғурурга кетказгани учундир», дейилди. Бас, бугунги кунда улар у(жаҳаннам)дан чиқарилмаслар ва улар итобга ҳам қайтарилмаслар. Жаҳанам азобида қийналиб турган кофиру осийларга айтиладиган бу гаплар, улар учун жуда ҳам оғир маънавий азоб бўлади. Яъни, сиз ёруғ дунёда қиёмат кунига рўбарў бўлишни қандай унутган бўлсангиз, биз ҳам сизни шундай унутамиз. Яъни, сизга раҳм қилишни унутамиз.
(36) Бас, барча ҳамд осмонларнинг Роббига, ернинг Роббига ва оламларнинг Роббигадир.
(37) Осмонлару ердаги улуғлик Уникидир. У зот азизу ҳакимдир.
الأحقاف Al-Ahqaf
(1) Ҳа мийм.
(2) Китобнинг туширилиши Ғолиб ва ҳикматли Аллоҳ тарафидандир.
(3) Осмонлару ерни ҳамда улар ўртасидаги нарсаларни фақат ҳақ ва белгиланган муддат ила яратдик. Кофирлар бўлса, ўзлари огоҳлантирилган нарсадан юз ўгурувчилардир. (Қуръонни ҳикмат ила нозил қилган ғолиб ва қудратли Аллоҳ осмонлару ерни ҳамда уларнинг орасидаги нарсаларни ҳам ҳақ ила, ҳикмат ила яратган.)
(4) Сен: « Аллоҳдан ўзга сиғинаётган нарсаларингизнинг хабарини беринг-чи, менга кўрсатинг-чи, улар ердан нимани яратдилар? Ёки осмонларни (яратишда) иштироклари борми? Агар ростгўй бўлсаларингиз, менга бундан (Қуръондан) олдинги китобни ёки илмий асарни келтиринг.»- деб айт.
(5) Аллоҳни қўйиб, қиёмат кунигича дуосини мустажоб қилолмайдиганларга илтижо этадиганлардан ҳам адашганроқлар борми?! Ҳолбуки, У(бут)лар уларнинг дуосидан ғофилдирлар.
 


اتصل بنا | الملكية الفكرية DCMA | سياسة الخصوصية | Privacy Policy | قيوم المستخدم

آيــــات - القرآن الكريم


© 2022