الفيل   سورة  : Al-Fil


سورة Sura   الفيل   Al-Fil
الصفحة Page 601
العصر Al-Asr
(1) Аср билан қасам.
(2) Албатта, инсон хусрондадир. (Хусрон-мағлубият, ютқизиқ ва нуқсон маъноларини англатади.)
(3) Магар иймон келтирганлар ва солиҳ амаллар қилганлар, бир-бирларини ҳақга чақирганлар ва бир-бирларини сабрга чақирганлар мустаснодир. (Маълум бўлдики, инсон икки дунёда бадбахт бўлиб қолмаслик учун тўртта сифатга эга бўлиши керак экан: Аллоҳга иймон келтириши. Солиҳ амаллар қилиши. Ҳақ амаллар қилиши. Сабрга чақириши.)
الهمزة Al-Humaza
(1) Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига «вайл» бўлсин.
(2) У мол жамлади ва уни санаб турди.
(3) У, албатта, уни абадий қолдирур, деб ҳисоблар.
(4) Йўқ! Албатта у «ҳутома»га хор-зор этиб ташланар.
(5) «Ҳутома» қандоқ нарса эканини сенга нима билдирар?
(6) У Аллоҳнинг шиддатли, ўчмас оловидир.
(7) Қалбгача етиб борадир.
(8) Албатта, у уларни устидан қоплангандир.
(9) Узун-узун устунларга боғлангандирлар.
الفيل Al-Fil
(1) Роббинг фил соҳибларини қандоқ қилганини билмадингми?
(2) Уларнинг макру ҳийласини зое кетказмадими?
(3) Ва уларнинг устига тўп-тўп қушларни юбормадими?
(4) Лойдан пиширилган тошларни отадиганларни?
(5) Бас, уларни қурт еб ташлаган ўсимликка ўхшатиб юбормадими?. Муҳаммад алайҳиссалом «Фил йили»да туғилганлар дейилишининг сабаби ҳам шу.
 


اتصل بنا | الملكية الفكرية DCMA | سياسة الخصوصية | Privacy Policy | قيوم المستخدم

آيــــات - القرآن الكريم


© 2022