ص   سورة  : Saad


سورة Sura   ص   Saad
وَقَالُوا مَا لَنَا لَا نَرَىٰ رِجَالًا كُنَّا نَعُدُّهُم مِّنَ الْأَشْرَارِ (62) أَتَّخَذْنَاهُمْ سِخْرِيًّا أَمْ زَاغَتْ عَنْهُمُ الْأَبْصَارُ (63) إِنَّ ذَٰلِكَ لَحَقٌّ تَخَاصُمُ أَهْلِ النَّارِ (64) قُلْ إِنَّمَا أَنَا مُنذِرٌ ۖ وَمَا مِنْ إِلَٰهٍ إِلَّا اللَّهُ الْوَاحِدُ الْقَهَّارُ (65) رَبُّ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَا الْعَزِيزُ الْغَفَّارُ (66) قُلْ هُوَ نَبَأٌ عَظِيمٌ (67) أَنتُمْ عَنْهُ مُعْرِضُونَ (68) مَا كَانَ لِيَ مِنْ عِلْمٍ بِالْمَلَإِ الْأَعْلَىٰ إِذْ يَخْتَصِمُونَ (69) إِن يُوحَىٰ إِلَيَّ إِلَّا أَنَّمَا أَنَا نَذِيرٌ مُّبِينٌ (70) إِذْ قَالَ رَبُّكَ لِلْمَلَائِكَةِ إِنِّي خَالِقٌ بَشَرًا مِّن طِينٍ (71) فَإِذَا سَوَّيْتُهُ وَنَفَخْتُ فِيهِ مِن رُّوحِي فَقَعُوا لَهُ سَاجِدِينَ (72) فَسَجَدَ الْمَلَائِكَةُ كُلُّهُمْ أَجْمَعُونَ (73) إِلَّا إِبْلِيسَ اسْتَكْبَرَ وَكَانَ مِنَ الْكَافِرِينَ (74) قَالَ يَا إِبْلِيسُ مَا مَنَعَكَ أَن تَسْجُدَ لِمَا خَلَقْتُ بِيَدَيَّ ۖ أَسْتَكْبَرْتَ أَمْ كُنتَ مِنَ الْعَالِينَ (75) قَالَ أَنَا خَيْرٌ مِّنْهُ ۖ خَلَقْتَنِي مِن نَّارٍ وَخَلَقْتَهُ مِن طِينٍ (76) قَالَ فَاخْرُجْ مِنْهَا فَإِنَّكَ رَجِيمٌ (77) وَإِنَّ عَلَيْكَ لَعْنَتِي إِلَىٰ يَوْمِ الدِّينِ (78) قَالَ رَبِّ فَأَنظِرْنِي إِلَىٰ يَوْمِ يُبْعَثُونَ (79) قَالَ فَإِنَّكَ مِنَ الْمُنظَرِينَ (80) إِلَىٰ يَوْمِ الْوَقْتِ الْمَعْلُومِ (81) قَالَ فَبِعِزَّتِكَ لَأُغْوِيَنَّهُمْ أَجْمَعِينَ (82) إِلَّا عِبَادَكَ مِنْهُمُ الْمُخْلَصِينَ (83)
الصفحة Page 457
(62) Улар: «Бизга нима бўлди? Ёмонлардан ҳисоблаб юрган кишиларимизни кўрмаяпмиз?
(63) Биз уларни масхара қилиб олган эдикми?! Ёки кўзлар улардан тойдими?!» дерлар.
(64) Албатта, мана шу ҳақдир–дўзах аҳлининг ўзаро тортишувидир. (Ушбу оятларда зикр қилинганлар ҳақдир. Булар дўзах аҳлининг ўзаро тортишувидир. Бу нарса, албатта, бўладиган ишдир.)
(65) Сен: «Мен фақат огоҳлантиргувчиман, холос. Ҳеч бир ибодатга сазовор зот йўқдир, магар ягона ва ўта қаҳрли Аллоҳгина бор.
(66) У осмонлару ернинг ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг Робби, Азизу Ғаффордир», деб айт.
(67) «Бу улуғ бир хабардир.
(68) Сиз бўлсангиз, ундан юз ўгирмоқдасиз.
(69) Менинг олий тўплам ҳақида улар тортишаётганларида ҳеч билимим бўлмаган эди. (Эй мушриклар, бу Қуръон ва Пайғамбарлик шаъни сиз ўйлаётгандек оддий ва жўн эмас. У менинг шахсимга ҳам боғлиқ эмас. Олий тўпламда (фаришталар оламида) бу ҳақда ўзаро тортишувлар бўлаётганида менинг у ҳақда ҳеч нарса билмас эдим.)
(70) Менга фақат ўзимнинг очиқ-ойдин огоҳлантиргувчи эканлигимгина ваҳий этилур», деб айт.
(71) Эсла! Ўшанда Роббинг фаришталарга: «Албатта, мен лойдан башар яратгувчидирман.
(72) Бас, қачонки уни ростлаб, ичига руҳимдан пуфлаганимда, унга сажда қилиб йиқилинглар!» деган эди.
(73) Бас, фаришталар барчалари жамланиб, сажда қилдилар.
(74) Магар Иблисгина мутакаббирлик қилди ва кофирлардан бўлди.
(75) У зот: «Эй Иблис, Ўз қўлим билан яратган нарсага сажда қилишингдан сени нима ман қилди?! Мутакаббирлик қилдингми?! Ёки олий даражалилардан бўлдингми?!» деди.
(76) У: «Мен ундан яхшиман. Мени оловдан яратгансан. Уни лойдан яратгансан», деди.
(77) У зот: «Сен ундан чиқ! Бас, албатта, сен қувилгансан.
(78) Ва, албатта, сенга жазо кунигача Менинг лаънатим бўлгай», деди.
(79) У: «Эй Роббим, менга улар қайта тирилтирилажак кунгача муҳлат бергин!» деди.
(80) У зот: «Сен муҳлат берилганлардансан.
(81) Маълум вақтли кунгача», деди.
(82) У: «Сенинг иззатинг ила қасамки, мен уларнинг барчасини иғво қиламан.
(83) Магар улардан танланган бандаларинггина (мустаснодир)», деди.
 


اتصل بنا | الملكية الفكرية DCMA | سياسة الخصوصية | Privacy Policy | قيوم المستخدم

آيــــات - القرآن الكريم


© 2022