الدخان Ad-Dukhaan
(1) Ҳа-а. Мийм.
(2) Очиқ-ойдин Китобга қасам.
(3) Албатта, Биз уни муборак кечада нозил қилдик. Албатта, Биз огоҳлантиргувчи бўлдик. (Ушбу оятда зикр этилаётган, Қуръон нозил қилинган кеча муборак Рамазон ойининг кечаларидан бири бўлмиш «Лайлатул қадр»дир. Бу кеча, дунё тарихидаги энг муборак кечадир. Чунки, бу кечада Аллоҳ таолонинг охирги, баркамол ва бутун инсониятга қиёмат кунигача саодат йўлини кўрсатиб берувчи китоби туша бошлаган.)
(4) Ўша(кеча)да ҳар бир ҳикматли иш ажратилиб, ҳал қилинур.
(5) Биз томонимиздан бўлган амрга биноан. Албатта, Биз Пайғамбар юборгувчи бўлдик.
(6) Роббинг томонидан (кўрсатилган) раҳматдир. Албатта, Унинг Ўзи ўта эшитгувчи, ўта билгувчи зотдир.
(7) Осмонлару ернинг ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг Роббидир. Гар ишонгувчи бўлсангиз.
(8) Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. У тирилтирур ва ўлдирур. У сизнинг Роббингиз ва ота- боболарингизнинг Роббидир.
(9) Йўқ! Улар шак-шубҳада, ўйнамоқдалар.
(10) Бас, осмон аниқ тутунни келтирадиган кунни кут.
(11) У одамларни ўраб олур. Бу аламли азобдир.
(12) Эй Роббимиз! Биздан азобни кушойиш қил! Албатта, Биз иймон келтиргувчидирмиз.
(13) Уларга қаёқдан ҳам эслатма бўлсин. Ҳолбуки, уларга очиқ-ойдин Пайғамбар келган эди.
(14) Сўнгра ундан юз ўгирдилар ва: «Бу ўргатилган мажнун», дедилар.
(15) Албатта, Биз азобни озгина кушойиш қилгувчимиз. Албатта, сизлар қайтгувчисизлар. (Биз сиздан азобни озгина кушойиш қиламиз. Аммо сиз бундан ибрат олмайсиз, яна куфрга қайтасиз.)
(16) Катта ушлаш ила ушлаганимиз куни, албатта, Биз интиқом олгувчимиз. (Бу ушлаш ва интиқом олиш қиёмат кунидадир.)
(17) Батаҳқиқ, улардан олдин Фиръавн қавмини синадик. Уларга карамли Пайғамбар келди.
(18) «Сизлар менга Аллоҳнинг бандаларини беринглар. Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман.