(8) Уларнинг мукофотлари Роббилари ҳузуридаги остидан анҳорлар оқиб турган жаннат «адн»дир. У ерда абадул абад қолажаклар. Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам У зотдан рози бўлдилар. Бу Роббисидан қўрққанлар учундир.
الزلزلة Az-Zalzala
(1) Вақтики, ер ўзига хос зилзилага тушса.
(2) Ва ер ўз юкларини отиб чиқарса.
(3) Ва инсон, унга нима бўлди?!, деса.
(4) Ўша кунда у(ер) ўз хабарини айтадир.
(5) Сенинг Роббинг унга ваҳий юборганини.
(6) Ўша кунда одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, амалларини кўриш учун жойларидан қўзғаладир.
(7) Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир.
(8) Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир. (Яхшиликнинг ҳам, ёмонликнинг ҳам катта-кичиги бўлмайди. Ҳаммасининг ҳисоб-китоби бўлади, қиёматда жавоб бериш керак. Ҳар доим яхшиликни қилиб, агар у кўзга кўринмас зарра миқдорида бўлса ҳам ёмонликдан қочиш керак.)
العاديات Al-Aadiyaat
(1) Ҳарсиллаб чопувчиотлар билан қасам.
(2) Ўт чақнатиб чопувчи отлар билан қасам.
(3) Тонг чоғида ғорат қилувчи отлар билан қасам.
(4) Ўша пайтда чанг қўзғотдилар.
(5) Ва у ила жамоа ўртасига (ёриб) кирдилар.
(6) Албатта, инсон ўз Роббисига ношукрдир.
(7) Ва албатта, у ана шунга ўзи гувоҳдир.
(8) Албатта, у мол-дунёга ҳаддан ташқари ўчдир.
(9) У билмасми?! Қабрдагилар қўзғатилганда.