فصلت   سورة  : Fussilat


سورة Sura   فصلت   Fussilat
وَمِنْ آيَاتِهِ أَنَّكَ تَرَى الْأَرْضَ خَاشِعَةً فَإِذَا أَنزَلْنَا عَلَيْهَا الْمَاءَ اهْتَزَّتْ وَرَبَتْ ۚ إِنَّ الَّذِي أَحْيَاهَا لَمُحْيِي الْمَوْتَىٰ ۚ إِنَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ (39) إِنَّ الَّذِينَ يُلْحِدُونَ فِي آيَاتِنَا لَا يَخْفَوْنَ عَلَيْنَا ۗ أَفَمَن يُلْقَىٰ فِي النَّارِ خَيْرٌ أَم مَّن يَأْتِي آمِنًا يَوْمَ الْقِيَامَةِ ۚ اعْمَلُوا مَا شِئْتُمْ ۖ إِنَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌ (40) إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا بِالذِّكْرِ لَمَّا جَاءَهُمْ ۖ وَإِنَّهُ لَكِتَابٌ عَزِيزٌ (41) لَّا يَأْتِيهِ الْبَاطِلُ مِن بَيْنِ يَدَيْهِ وَلَا مِنْ خَلْفِهِ ۖ تَنزِيلٌ مِّنْ حَكِيمٍ حَمِيدٍ (42) مَّا يُقَالُ لَكَ إِلَّا مَا قَدْ قِيلَ لِلرُّسُلِ مِن قَبْلِكَ ۚ إِنَّ رَبَّكَ لَذُو مَغْفِرَةٍ وَذُو عِقَابٍ أَلِيمٍ (43) وَلَوْ جَعَلْنَاهُ قُرْآنًا أَعْجَمِيًّا لَّقَالُوا لَوْلَا فُصِّلَتْ آيَاتُهُ ۖ أَأَعْجَمِيٌّ وَعَرَبِيٌّ ۗ قُلْ هُوَ لِلَّذِينَ آمَنُوا هُدًى وَشِفَاءٌ ۖ وَالَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ فِي آذَانِهِمْ وَقْرٌ وَهُوَ عَلَيْهِمْ عَمًى ۚ أُولَٰئِكَ يُنَادَوْنَ مِن مَّكَانٍ بَعِيدٍ (44) وَلَقَدْ آتَيْنَا مُوسَى الْكِتَابَ فَاخْتُلِفَ فِيهِ ۗ وَلَوْلَا كَلِمَةٌ سَبَقَتْ مِن رَّبِّكَ لَقُضِيَ بَيْنَهُمْ ۚ وَإِنَّهُمْ لَفِي شَكٍّ مِّنْهُ مُرِيبٍ (45) مَّنْ عَمِلَ صَالِحًا فَلِنَفْسِهِ ۖ وَمَنْ أَسَاءَ فَعَلَيْهَا ۗ وَمَا رَبُّكَ بِظَلَّامٍ لِّلْعَبِيدِ (46)
الصفحة Page 481
(39) Яна Унинг оят-белгиларидан, ерни қақраган ҳолда кўришингдир. Бас, Биз унинг устидан сув тушурсак, у қимирлар ва ўсадир. Уни тирилтирган зот, албатта, ўликларни ҳам тирилтиргувчидир. Албатта, У зот ҳар бир нарсага қодирдир.
(40) Албатта, оятларимиз ҳақида эгрилик қиладиганлар Бизга махфий бўлиб қолмаслар. Дўзахга ташланадиган одам яхшими ёки қиёмат куни омон ҳолида келадиган одамми?! Нимани хоҳласангиз, қилаверинг. Албатта, У зот нима қилаётганингизни кўриб тургувчидир. (Бу ояти карима Қуръони Карим мўъжизаси бўлиб, Аллоҳнинг биру борлиги ва чексиз қудратига далолат қилувчи борлиқдаги оят-белгиларга нисбатан эгрилик ила муносабатда бўлган одамларнинг аҳволини баён қилади. Аллоҳнинг оятлари ҳақида эгрилик қиладиганлар қиёмат куни дўзахга, тўғрилик қиладиганлар жаннатга кирадилар. Хўш, улардан қайси бири яхши? Ҳамма нарса маълум ва очиқ-ойдин бўлди. Энди: Хоҳласангиз, қуёшга сажда қилинг. Хоҳласангиз, ойга сажда қилинг. Хоҳласангиз, Аллоҳнинг оятлари ҳақида куфр сўзлар айтинг. Ҳар бир ишингизни Аллоҳ таоло кўриб туради. Қиёматда амалингизга яраша жазолайди.)
(41) Албатта, ўзларига Зикр келганда унга куфр келтирганлар... Албатта, У азиз китобдир.
(42) Унинг олдидан ҳам, ортидан ҳам ботил келмас. У ўта ҳикматли ва ўта мақталган зотнинг туширганидир.
(43) Сенга айтилаётган нарсаки бор, батаҳқиқ, сендан олдинги Пайғамбарларга ҳам айтилгандир. Албатта, Роббинг мағфират эгасидир ва аламли азоб эгасидир.
(44) Агар Биз уни ажамийча Қуръон қилганимизда, албатта: «Унинг оятлари муфассал баён қилинганида эди. Арабийга ажамчами?!» дер эдилар. Сен: «У иймон келтирганлар учун ҳидоят ва шифодир. Иймон келтирмайдиганларнинг қулоқларида оғирлик бордир. У улар учун кўрликдир. Улар узоқ макондан чақирилаётганлардир», деб айт. (Фаразан Қуръонни араб тилида эмас, бирор ажамий тилда нозил қилганимизда, кофир мушриклар бунга ҳам гап топар эдилар. Чунки, аслида, Қуръонга эргашиш ниятлари йўқ.)
(45) Батаҳқиқ, Биз Мусога китобни бердик. Бас, у ҳақида ихтилоф қилинди. Агар Роббинг томонидан олдин сўз ўтмаганида, ораларида, албатта, ҳукм чиқариларди. Албатта, улар у ҳақда гумонли шакдадирлар. (Мусо алайҳиссаломнинг қавми Таврот ҳақида ихтилоф қилди. Баъзилари иймон келтирди. Баъзилари куфрга кетди. Худди Қуръонга нисбатан муносабатга ўхшаш муносабат бўлди. Агар Аллоҳ таоло қиёматда ҳисоб-китоб қилишга сўз бермаганида, китобига куфр келтирганларни, албатта, азобга дучор этар эди.)
(46) Ким солиҳ амал қилса, ўзига фойда. Ким ёмонлик қилса, ўзига зарар. Роббинг бандаларга зулм қилгувчи эмас.
 


اتصل بنا | الملكية الفكرية DCMA | سياسة الخصوصية | Privacy Policy | قيوم المستخدم

آيــــات - القرآن الكريم


© 2022