(91) Қуръонни парча-парча қилганларга. («Қуръонни парча-парча қилган тақсимловчилар» деганда аҳли китоб яҳудий ва насоролар назарда тутилгандир. Улар ўзларига келган илоҳий китобларни тақсимлаб, бир қисмига иймон келтириб, бир қисмига иймон келтирмаган эдилар. Энди Қуръонни ҳам парча-парча қилиб, ўз фикрларига мос келганини олиб, тўғри келмаганини тарк этмоқчи бўлмоқдалар.)
(92) Бас, Роббинг ила қасамки, уларнинг ҳаммасидан, албатта, сўрармиз.
(93) Қилиб юрган ишлари ҳақида.
(94) Бас, сенга амр этилган нарсани юзага чиқар ва мушриклардан юз ўгир. (Ушбу оят нозил бўлгунга қадар Расулуллоҳ (с. а. в.) одамларни динга сирли-яширин равишда даъват этар эдилар. Бу оятдаги «юзага чиқар» деган амрга мувофиқ ошкора даъватни бошладилар. Мушрикларнинг гап-сўзларига эътибор бермай қўйдилар.)
(95) Албатта, Биз сенга истеҳзо қилувчилардан кифоя қилурмиз.
(96) Улар Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ (шерик) қилурлар. Бас, тезда билурлар.
(97) Албатта, Биз уларнинг айтаётганларидан сенинг дилинг сиқилишини яхши биламиз.
(98) Бас, Роббинг ҳамди ила тасбиҳ айт ва сажда қилгувчилардан бўл.
(99) Ва сенга аниқ нарса (ўлим) келгунича Роббингга ибодат қил.
النحل An-Nahl
(1) Аллоҳнинг амри келди. Бас, унинг тезроқ келишини талаб қилмай қўя қолинг. У зот улар келтираётган ширклардан пок ва олий бўлди.
(2) У Ўз амри ила фаришталарни руҳ-ваҳий билан бандаларидан Ўзи хоҳлаганларига: «Огоҳлантиринглар. Албатта, Мендан ўзга илоҳ йўқ. Бас, Менга тақво қилинглар», деб нозил қиладир.
(3) У осмонлару ерни ҳақ ила яратди. У улар ширк келтираётган нарсалардан олий бўлди.
(4) У инсонни нутфадан яратди. Энди эса, у(инсон) очиқ-ойдин хусуматчи бўлиб турибди.
(5) У чорва ҳайвонларини ҳам яратди. Уларда сиз учун иссиқлик манфаатлар бор ва улардан ейсизлар ҳам.
(6) Ва сиз учун уларда кечки пайт (ўтлоқдан) қайтаётганларида ва эрталаб (ўтлоққа) кетаётганида чиройли-жамол бор.