الحجر   سورة  : Al-Hijr


سورة Sura   الحجر   Al-Hijr
الحجر Al-Hijr
الر ۚ تِلْكَ آيَاتُ الْكِتَابِ وَقُرْآنٍ مُّبِينٍ (1) رُّبَمَا يَوَدُّ الَّذِينَ كَفَرُوا لَوْ كَانُوا مُسْلِمِينَ (2) ذَرْهُمْ يَأْكُلُوا وَيَتَمَتَّعُوا وَيُلْهِهِمُ الْأَمَلُ ۖ فَسَوْفَ يَعْلَمُونَ (3) وَمَا أَهْلَكْنَا مِن قَرْيَةٍ إِلَّا وَلَهَا كِتَابٌ مَّعْلُومٌ (4) مَّا تَسْبِقُ مِنْ أُمَّةٍ أَجَلَهَا وَمَا يَسْتَأْخِرُونَ (5) وَقَالُوا يَا أَيُّهَا الَّذِي نُزِّلَ عَلَيْهِ الذِّكْرُ إِنَّكَ لَمَجْنُونٌ (6) لَّوْ مَا تَأْتِينَا بِالْمَلَائِكَةِ إِن كُنتَ مِنَ الصَّادِقِينَ (7) مَا نُنَزِّلُ الْمَلَائِكَةَ إِلَّا بِالْحَقِّ وَمَا كَانُوا إِذًا مُّنظَرِينَ (8) إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا الذِّكْرَ وَإِنَّا لَهُ لَحَافِظُونَ (9) وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا مِن قَبْلِكَ فِي شِيَعِ الْأَوَّلِينَ (10) وَمَا يَأْتِيهِم مِّن رَّسُولٍ إِلَّا كَانُوا بِهِ يَسْتَهْزِئُونَ (11) كَذَٰلِكَ نَسْلُكُهُ فِي قُلُوبِ الْمُجْرِمِينَ (12) لَا يُؤْمِنُونَ بِهِ ۖ وَقَدْ خَلَتْ سُنَّةُ الْأَوَّلِينَ (13) وَلَوْ فَتَحْنَا عَلَيْهِم بَابًا مِّنَ السَّمَاءِ فَظَلُّوا فِيهِ يَعْرُجُونَ (14) لَقَالُوا إِنَّمَا سُكِّرَتْ أَبْصَارُنَا بَلْ نَحْنُ قَوْمٌ مَّسْحُورُونَ (15)
الصفحة Page 262
الحجر Al-Hijr
(1) Алиф. Лоом. Ро. Ушбулар китобнинг ва равшан Қуръоннинг оятларидир.
(2) Ҳали, куфр келтирганлар мусулмон бўлишни ҳам истаб қолурлар. (Ушбу ҳолат жон таслим қилиш чоғида, қиёмат куни Аллоҳ таоло мусулмонларни жаннатга киритаётган пайтда, баъзи гуноҳлари туфайли дўзахга тушган аҳли қиблалар ундан озод бўлиб жаннатга ўтаётганларида бўлади.)
(3) Уларни тек қўй, еб-ичиб, ҳузурланиб, умидлар ила машғул бўлиб юраверсинлар. Бас, тезда билурлар.
(4) Биз маълум битиксиз ҳеч бир шаҳарни ҳалок этганимиз йўқ.
(5) Ҳеч бир уммат ўз ажалидан ўзиб кета олмас ва ортда ҳам қола олмас.
(6) Улар: «Эй зикр нозил қилинган киши, албатта, сен мажнунсан.
(7) «Агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга фаришталарни келтирсанг-чи», дерлар. (Бу гап ҳам, аввал айтиб ўтилгандек, ўзларига ўхшаган одамни Пайғамбар бўлишини ақлига сиғдира олмасликдан келиб чиқади.)
(8) Биз фаришталарни фақат ҳақ ила тушурурмиз, холос. У ҳолда уларга қараб турилмас. (Фаришталарни туширган чоғимизда кофирларга қараб турилмай улар ҳалок қилинади.)
(9) Албатта, зикрни Биз нозил қилдик ва, албатта, уни Биз муҳофаза қилурмиз. (Ушбу зикр–Қуръон.)
(10) Батаҳқиқ, сендан олдин ҳам аввалгилар гуруҳларига (Пайғамбар) юборганмиз.
(11) Уларга қайси бир Пайғамбар келса, уни масхара қилмасдан қўймас эдилар.
(12) Шунга ўхшаш Биз уни жиноятчилар қалбига солармиз.
(13) Унга (Қуръонга) иймон келтирмаслар. Батаҳқиқ, аввалгиларнинг суннати-одати шундоқ ўтгандир.
(14) Агар уларга осмондан бир эшик очсагу ундан чиқиб турсалар ҳам.
(15) Улар: «Албатта, кўзларимиз боғланди, балки биз сеҳрланган қавмдирмиз», дерлар. (Аллоҳнинг ҳақлиги ҳақидаги мўъжиза кўрсатилиб, қўлига ушлатиб қўйилса ҳам, эҳтимол удир, эҳтимол будир, балки табиат қонунини мен тушунмаётгандирман, деб тураверадилар.)
 


اتصل بنا | الملكية الفكرية DCMA | سياسة الخصوصية | Privacy Policy | قيوم المستخدم

آيــــات - القرآن الكريم


© 2022