الناس   سورة  : An-Naas


سورة Sura   الناس   An-Naas
الصفحة Page 604
الإخلاص Al-Ikhlaas
(1) Айт: «У Аллоҳ ягонадир».
(2) Аллоҳ сомаддир. (Ҳожатларни ва рағбатларни қондирувчидир.)
(3) У туғмаган ва туғилмаган.
(4) Ва Унга ҳеч ким тенг бўлмаган. (Аллоҳ таолога бирор зот на зотида, на сифатида ва на амалида тенг бўлган эмас, бўлолмайди ҳам.)
الفلق Al-Falaq
(1) Тонг Роббисидан паноҳ сўрайман.
(2) У яратган нарсалар ёмонлигидан.
(3) Ва кириб келган қоронғулик ёмонлигидан.
(4) Ва тугунларга дам солувчилар ёмонлигидан. (Сеҳргарлар бировни сеҳрлаб зарар етказмоқчи бўлса, ип олиб, ўқийдиган нарсасини ўқиб, дам солиб, ипни бир тугиб, яна бир дам солиб, яна тугиб, охирига етказар экан.)
(5) Ва ҳасад қилган ҳасадчининг ёмонлигидан, деб айт.
الناس An-Naas
(1) Одамлар Роббисидан.
(2) Одамлар Подшоҳидан.
(3) Одамлар Илоҳидан паноҳ сўрайман.
(4) Беркиниб, кўриниб турувчи васвоснинг.
(5) Одамлар қалбига васваса соладиганнинг.
(6) Жинлардан ва одамлардан бўлганнинг ёмонлигидан, деб айт. (Оятда зикр қилинган «беркиниб, кўриб турувчи»дан мурод шайтондир.)
 


اتصل بنا | الملكية الفكرية DCMA | سياسة الخصوصية | Privacy Policy | قيوم المستخدم

آيــــات - القرآن الكريم


© 2022